Кириш Регистрация

Сиёсатчига айланган футболчилар: Омадсизлар клуби (1-қисм)ё

Баҳо:
+ | -

Футболчилик кўплаб бошқа соҳа ва касблардан фаолиятнинг эрта якунланиши билан фарқ қилиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳамма Златан Ибраҳимович эмаски, деярли 40 ёшда ҳам топ клублар эътиборида қолаверса. Одатда футболчи майдондаги ҳаракатларига нуқта қўйгач футбол атрофида қолишда давом этаверади.

"Бутсасини михга илган"лар учун мураббийлик энг кўп учрайдиган танловлардан бири. Аммо, шундайлар борки ўзларини бошқа жуда қизиқ аплуаларда синаб кўради. Масалан -- сиёсатда. Бугун шундай футболчилар ҳақида ёзмоқчиман.

Авваламбор ўзини сиёсатга урган тўптепарларни иккига бўлиш керак. Муваффақиятга эришганлар ва омадсизлар. Дастлаб, ўзини бир мунча сиёсатдон сифатида синаб, кейин бу позициядан чекинганлар ҳақида тўхталсак.

1. Зико

2008 йил, бир муддат "Бунёдкор"да мураббий бўлиб ишлаган афсона 1990-1991 йилларда Бразилия Ёшлар, туризм ва спорт ишлари вазири лавозимида фаолият юритди. "Оқ Пеле"дан сўнг бу лавозимда асл Пеленинг ўзи ҳам меҳнат қилган. Аммо, у бошқа бизнинг таркибимизда бўлгани боис алоҳида тўхталамиз ҳали. Аслида спорт вазири рутбасининг кўплаб давлатларда собиқ спортчига топширилиши табиий бир жараёндир. Зико қисқа фаолияти муваффақиятсиз ўтгач ўз ҳавзасига қайтди ва мураббийлик қила бошлади.

2. Карлос Вальдерамма.

Ёш мухлис бу номни эшитмагандир, балки. Аммо, 80-90 йиллар футболининг тирик гувоҳлари бу алламбало турмак соҳиби бўлган колумбияликни яхши эслашади. ФИФАнинг тарихдаги энг яхши 125 футболчи рўйҳатида ягона Колумбия вакили бор. У айнан Вальдерамма. 1987 ва 1993 йилларда Жанубий Американинг энг яхши футболчиси бўлиб, мамлакат футболида биринчи рақамли шахсга айланган Карлос кейинчалик давлатнинг ҳам биринчи инсонига айланишни истаганди. 2014 йилда ўтказилган президентлик сайловларида у ўзининг солиқларни кескин камайтиришга қаратилган дастури билан номзод сифатида иштирок этди. Аммо, бўлмади. Омадсизлик ва энди Вальдерамма олдиндаги сиёсий жараёнларни кузатмоқда. Ҳар ҳолда мамлакатда вазият оддий эмас.

Давоми кейинги постларда...

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 19:17, 17.05.2020.
Ўқилди: 4053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.