«Интер» матбуот хизмати клуб аъзолари коронавирусга топширган тест натижаларини эълон қилди.
Клуб ўйинчилари ва ходимларининг ҳар биридан иккита — бурун суюқлиги ва қон таҳлили олинди. Барча тестлар манфий натижа берди.
Италия А серияси 13 июнь куни қайта бошланиши режалаштирилмоқда.