Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Руни: "Бу футболчи "МЮ" учун Роналду каби муҳим эди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни "қизил иблислар"нинг собиқ ярим ҳимоячилари Пак Жи Сунг ва Даррен Флетчернинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ақлсизлик, лекин агар сиз 12 ёшли болага Криштиану Роналду ҳақида гапирсангиз, "Ҳа, у "Манчестер Юнайтед"нинг ажойиб ўйинчиси эди", дейди. Бироқ агар сиз Парк Жи Сунгни эслатсангиз, унинг кимлигини билмасликлари мумкин. Аммо Пак билан бирга ўйнаганларнинг барчаси у бизнинг муваффақиятимиз учун жуда муҳим ўрин тутганлигини билади. Пак жамоамизга жуда кўп нарса берди.

"Манчестер Юнайтед"нинг энг йирик ўйинларини кўриб чиқинг. Пак, Флетчер ёки ҳатто иккаласи ҳам доимо иштирок этган. Улар биз учун жуда муҳим эди. Мен, Роналду, Тевес каби ўйинчилар ҳар доим сарлавҳаларда пайдо бўлганмиз, аммо Пак ва Флетчернинг ўрни бизникидан кам эмасди. Улар жуда кўп нарсани қурбон қилдилар. Уларнинг ҳақиқий индивидуал даражаси кўпинча эътибордан четда қолишини билардик.

Флетчер ва Пак бизнинг ривожланишимизда катта рол ўйнади. Фергюсон Миландаги ўйин олдидан нима деганини эслайман. У Пакка сўзма-сўз айтган: "Бугун сизнинг вазифангиз тўпга тегиш ёки пас бериш эмас. Сизнинг вазифангиз Пирлога эргашишдир". Ўша пайтда Андреа Пирло ҳар бир ўйинда ўртача 110тадан ассист берган бўлса, уларнинг 60-70таси ўта хавфли тус оларди.

Шунинг учун Фергюсон Пакка: «Унинг вазифасини бажаришига йўл қўймаслик керак. Бир сонияга кеч қололмайсиз", деганди. Пирло ўша ўйинда 40 та пасни зўрға амалга оширган ва уларнинг 95 фоизи қайтарилган, чунки Пак ўз вазифасини ажойиб тарзда бажарганди. Ҳамма ўша пайтда бу ишни уддалай олиш жуда қийинлигини тушунарди", деди Руни.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:33, 17.05.2020.
Ўқилди: 6122 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик