Италиянинг «Удинезе» клуби собиқ ҳужумчиси Антонио Ди Натале ўз вақтида «Ливерпуль» ва «Ювентус» клубларидан тушган таклифга рад жавоб берганини айтиб ўтди.
«Мен «Удинезе» клубида қолишни хоҳлагандим, чунки, тўрт йиллик шартномага имзо чеккандим ва А Серия тўпурарлигида ғолиб чиққандим. Бу клуб учун муҳим эканлигимни ҳис қилдим ва қарорни ўзгартирмасликка қарор қилдим.
Мен шартномага қўл қўйишим учун «Ливерпуль» менинг трансферим учун исталган маблағни сарфлашга тайёр эди. Аммо, "Ювентус"га ўтишни рад этганимдан сўнг, Англияга кўчиб ўтишдан маъно йўқ эди», – деди Ди Натале Tuttosport.