Кириш Регистрация
30/05 18:30 Герта 2-0 Аугсбург
30/05 18:30 Майнц-05 0-1 Ҳоффенҳайм
30/05 18:30 Шальке-04 0-1 Вердер
30/05 18:30 Вольфсбург 1-2 Айнтрахт Франкфурт
30/05 19:00 Белшина 2-3 Славия
30/05 21:00 Динамо Минск 0-1 Шахтёр-Солигорск
30/05 21:30 Бавария 5-0 Фортуна
31/05 18:00 Энергетик-БГУ - Витебск
31/05 18:30 Боруссия М - Унион Берлин
31/05 20:00 БАТЭ - Ислочь
31/05 21:00 Падерборн - Боруссия Д
31/05 22:00 Рух - Динамо-Брест
01/06 20:00 Минск - Слуцк
01/06 23:30 Кёльн - Лейпциг

Хабарлар

АПЛ тарихидаги энг кучлик ҳужум учлиги (топ 5)

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина “Sky Sports” эксперти Гарри Невилл АПЛ тарихидаги энг кучли ҳужум учлиги ҳақида сўз очди. Унинг фикрича, Тевес, Руни ва Роналдудан иборатучлик премьер-лига тарихидаги энг зўри эмиш. Собиқ футболчининг сўзларидан таъсирланган холда, Stadion.uzАПЛ тарихидаги энг кучли триоларни ёдга олади.

5. Арьен Роббен, Дэмьен Дафф, Дидье Дрогба («Челси»)

Бу йигитлар атиги икки мавсум бирга тўп суришган бўлсада, бу муддат Англияда мутлақ ҳокимлик ўрнатиш учун кифоя қилди. Жамоа тепасига Жозе Моуриньо келгач, клубнинг олдинги чизиғида (2004-2006-йилларда) айнан шу учлик “жавлон уришни” бошлади. Ваҳоланки, ўша даврларда “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” енгиб бўлмас кучга айланган бўлиб,уларнинг гегемонлигига барҳам беришнинг иложи йўқдек туюлаётган эди. Дафф ва Роббен “аристократлар”нинг қанотдаги шиддатини белгилаб берган бўлса, Дрогба марказда деярли икки ҳужумчининг ишини бир ўзи бажаришга муваффақ бўлди. Бу учлик биргаликда 27та учрашувда майдонга тушган бўлса, ўша ўйинларнинг 25 тасида “Челси” ғалаба қозонгани (қолган 2 та учрашув дуранг билан якунланган) сўзимизга исбот бўла олади. Афсуски, бу йигитларузоқ муддат Лондонда қолгани йўқ. Роббен ва Дафф тинимсиз жароҳатлар сабабли катта саҳнадан эрта тушиб кетишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, бу футболчилар умумий ҳисобда 21 та гол ва 30 та ассистни амалга оширишга муваффақ бўлишди. Қисқа муддат учун ажойиб кўрсаткич.

4. Раҳим Стерлинг, Лерой Сане, Серхио Агуэро («Манчестер Сити»)

Бу трио “шаҳарликлар” тепасига Гвадиола келгач пайдо бўлди. Пепнинг “Ман. Сити”си асосий урғуни жамоавий ўйинга қаратгани боис, улардан бирини алоҳида кўрсатиш жуда мушкул. Раҳим Стерлинг, Лерой Сане, Серхио Агуэродан ташқари, Маҳрез, Силва, Жезус учлигини ҳам алоҳида қайд этишимиз мумкин эди, бироқ Стерлинг ва Агуэро Гвардиолага қадар жамоада бўлгани учун айнан шу триони танлаб олдик. Айнан шу футболчиларнинг меҳнати эвазига Клоппнинг “Ливерпули” шакллангунига қадар “Сити” Англияда мутлақ ҳокимлик ўрнатди. “Манчестер Сити” ушбу учликнинг ҳизматларидан фойдаланган 57 та учрашувнинг 39 тасида ғолиб чиққан бўлса, 11 бор дуранг қайд этган. Голлар борасидаги статистика кўзни қамаштириб юбориши турган гап. 53 та гол ва 37 та ассист. Бу кўрсаткич яқин йиллар ичида яна яхшиланиши мумкинлигини инобатга олсак, “Сити” ўз триоси билан фахрланса арзийди.

3. Робер Пирес, Деннис Бергкамп, Тьерри Анри («Арсенал»)

Энди “енгилмас “Арсенал” даврига кичик саёҳат уюштиришимизга тўғри келади. Тан олиш лозим, ўша даврларда Лондон клуби 4-4-2 схемасидан фойдалангани қарамай, бу йигитлар яққол кўзга ташланишини уддасидан чиқа олди. Клуб ушбу учлик майдонда бўлганида нақд 128та ўйинда майдонга тушган бўлиб, уларнинг 78тасида ғолиб чиқишни уддалай олган. Шунингдек, 33та дуранг ҳам АПЛдек кучли биринчилик учун чакки кўрсаткич эмас. Анри бошчилигида амалга оширилган “иложсиз иш” эса уларнинг номини тарихга абадий ёзиб кетди. Улар кўрсатган сермаҳсуллик олдида Гвардиоланинг шогирдлари шунчаки “чой ичиб” қолишади. Эътибор қаратинг! 162(!) та гол ва 95(!) та ассист! Бу шунчаки фантастика. Бежизга Арсен Венгер шогирдлари ўша йиллари икки бор АПЛ чемпионлигини қўлга киритмаганини энди чуқур ҳис этган бўлсангиз, ажаб эмас.

МуҳаммадСалоҳ, Садио Мане, Роберто Фирмино («Ливерпуль»)

Замонамизнинг энг кучли триоси рўйхатимизнинг иккинчи поғонасидан жой олмоқда. Улар деярли ҳаммагабарча нарсани исботлаб бўлишди. Мутлақ тарихда қолиш учун АПЛ мавсумни якунлаб қўйса бўлгани. Юрген Клопп ўйлаб чиққан механизмнинг муҳим мурватларига айланган йигитлар бир қарашда мега юлдуз эмас, бироқ улар бирлаштирилса,манаман деган мегаюлдузлар ҳам четга чиқиб қолади. Тезкорлик, кучли теҳника ва сўнгги зарба уйғунлиги. Бу учлик замонавий футболдаги энг кучли ва энг самарадори десак, адашмаган бўламиз. Статистика ҳам сўзларимизни исботлаб турибди. “Ливерпуль” бу шоввозлар бирга тўп сурган 81 та учрашунинг 61 тасида рақибидан устун келган. Яна 11 та ўйинда ғолиб номи аниқланмаган. Бор-йўғи 6 ўйиндагина мерсисайдликлар мағлуб бўлишган. Умумий ҳисобда 121та гол ва 34 та ассистни амалга оширган учликнинг клуб ғалабаларидаги улуши катта.

1. Криштиану Роналду, Уэйн Руни, Карлос Тевес («Манчестер Юнайтед»)

Чинакамига юлдузларучлиги. Роналду ўзининг энг гуллаган даврларини бошидан ўтказмоқда, Руни аллақачон мега юлдузга айланиб бўлган ижрочи. Тевес эса ёш футболчилардаги камчиликларни ёпиб кетувчи учинчи куч! 2007/08-йилги мавсумда Англияни қўрқувда ушлаб турган йигитлар умумий ҳисобда 66 та гол ва 25 та голли узатмани амалга оширишган. Энг муҳими, улар сер Алекснинг янги (афсуски сўнггиси ҳам) ўйин моделлини тўлиқ ишга туширишда катта рол ўйнаб беришган. Ферги бобо Арсен Венгердан фарқли ўлароқ, замонавий футболга замонавий услублар билан мослашишга ҳаракат қилади ва изланишлар бесамар кетмайди. Айниқса,ушбу учлик мураббийни 21 асрда ҳам тарихда қолиш ва чинакам афсонага айланишини таъминлаб беради.

 

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:52, 18.05.2020.
Ўқилди: 6011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.