Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол Пикассоси

Баҳо:
+ | -

1979 йилнинг 19 май куни Италиянинг Ломбардиясида футбол Пикассоси номига эришган Андреа Пирло туғилди. Унинг босиб ўтган йўли, қай жамоалар либосида ўйнагани ҳақида гаплашмайлик, келинг, чунки Пирлога ўзи каби сал оригиналроқ ёндошсак тўғри бўлади.

Уни ўз вақтида, «Барселона» бошқарувига келган куниёқ, Пеп Гвардиола жамоаси сафида кўришни орзу қилганди. Хави - Иньеста - Пирло: тасаввур қиляпсизми?

Уни Паyло Дибала ўз кумири деб билади. Аргентиналик ҳужумчи «Ювентус«да порлаган икки футболчини «тан олар» экан — Пирло ва Дель Пьерони.

У «Милан»ни тарк этаётганида Галлиани унга клуб эмблемаси туширилган биргина ручка совға қилган ва «Ювентус» билан шартномага имзо чекма бу ручка билан» деб ҳазиллашган экан. Ўн йил жамоага борини бериб, бир неча совринлар ютишда кўмаклашиб, хайрлашув фақат бир ручка ва кулгили бўлмаган ҳазил билан якунланган. Аммо Пирло ўшанда ҳам индамай кетганди.

У «Интер», «Милан», «Ювентус» каби «аждарҳо»ларнинг ҳар бирида майдонга тушган бўлса-да, бу жамоалар мухлислари Пирлони ҳурмат қилишади. Мана шундай бўла оладиган бошқа италиялик борми?

У ҳақида Женнаро Гаттузо шундай деганди: «Мен илк бор Пирлонинг тўп узатишлари ва тўп билан қилаётган муомаласини кўриб, ўйлаб қолдим, наҳотки бу ҳаракатларни кўрган бошқа инсонлар мени ҳалиям футболчи деб ўйлашса...»

Унинг ақлий фикрлаши ва аниқ тўп узатмаларидан келиб чиқиб, кўпчилик математика ва геометрия ҳақида гапирса-да, Пирло бу фанлардан яхши ўқимаганини очиқ тан олади. Уни кўпроқ мусаввирлик қизиқтирган экан ва у Пабло Пикассонинг чинакам мухлиси эканини кўп бора таъкидлаб ўтган.

«Мен фикрлаяпман, демак ўйнаяпман» — бу Андреа Пирлонинг автобиографик китобининг номи. Унинг ўйин услуби ҳам тафаккурнинг ўзгинаси бўлса-да, у доим камтар бўлиб қолган. Соч турмаги, қандайдир дриблинг ёки финт орқали уни танимаймиз. Қачонки тўп ўта моҳирона тарзда, экран қаршисида ҳатто биз ҳам пайқай олмаган футболчига қулай етказиб берилгандагина англаймиз — бу Пирло!
Балки бу унинг камтарлигидир.

«Мен ўйин пайтида нима ҳақида ўйлашимни тушунтириб бера олмайман. Айтарли ҳеч нарса. Фақат шуни айтишим мумкинки, футболда энг муҳими — оддийлик. Ҳаммасини осонгина бажариш мумкин бўла туриб, нега мураккаблаштириш керак?» — Бу фикр Пирлодан чиққанига ишониш қийин.

«Кўпчилик менинг жарима зарбаларимни мақтайди, лекин аввал Жуниньо Пернамбуканунинг ижроларини кўришлари керак. Мени Пирлиньо деб аташса, хурсанд бўлардим, ёшлигимдан Жуниньонинг зарбаларини машқ қилиб шу даражага етганман. Машғулотларда ҳам жуда кўп шуғулланар, ростини айтсам, бошида эплашим осон бўлмаган. Тўп доим анча юқорида ўтиб кетар, мухлисларга ҳазиллашиб, «сизларга совға жўнатгим келди» деб қўярдим». Ҳа, у ростан ҳам камтар.

Лекин бир  масалада камтарлик қилмайди, ундан кейинги Пирло ким бўлиши мумкин, деб сўрашганда:
«Билмадим, очиғи, менинг услубимда тўп сурадиган ижрочини кўрмаяпман. Лекин эртага шундай ўйинчилар чиқиб қолар, албатта, бундан жуда хурсанд бўламан», — деб жавоб берганди.

Мана шу футболчи футболни тарк этган. Италия футболи нафақат Баджони, энди Пирлони ҳам топа олмайди. Шунақа.

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 09:08, 19.05.2020.
Ўқилди: 4167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.