Аргентина терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рамон Эредия Лионель Мессини танқид қилиш адолатсизлик деб атади.
— Мессисиз Аргентина терма жамоаси ҳеч кимга маълум бўлмасди. Марадона ва Леолар ҳар хил. Диего жамоани ўзи хоҳлаганча бошқарарди, энди Мессида керакли нарса бор, — Эредиянинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Radio Marca.