Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Жасур Яхшибоев: «Ўзбекистонга қайтишим билан палов егани бораман»

Баҳо:
+ | -

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев клуб матбуот хизматига интервью берди ва унда болалиги, келажакдаги орзулари ҳақида гапириб ўтди.

«Болалигимда оилавий шароитим у қадар яхши бўлмаган. Яхши футболчи бўлиб етишишим учун оилам қўлдан келганча ҳаракат қилган. Барча имкониятни яратиб беришган. Бобом ва бувим ҳам ёрдамини аямаган. Оиламнинг футболга алоқадорлиги йўқ, мен биринчи спортчиман. Болалигимда кўпинча кўчада тўп тепиб юрардим, шу сабаб оилам мени футболга беришга қарор қилган. Шундан сўнг «Пахтакор» академиясига бордим. Шу даражага етишимда уларнинг ўрни беқиёс.

Ҳа, оиламни соғиняпман. Мана уч ойдан буён шу ердаман. Боришим билан биринчи кунни оилам билан ўтказаман, кейинги кунларни эса дўст ва яқинларим билан. Биринчи навбатда палов егани ўзбек ошхонасига бораман (кулади).

Ҳар бир машғулот ва ўйинда боримни бериб ҳаракат қиламан. Имкони бўлса, Месси ва Роналду билан бирга ўйнашни хоҳлардим. Бу ерда ўзимни яхши томонлама кўрсатиб, Европага йўл олишни истайман. Ҳар бир ўйинда яхши ҳаракат қилсанг, ўз-ўзидан яхши вариантлар бўлади. Жамоамиз жуда иноқ, яхши йигитлар жамланган.

Қийин онлар ҳаммада бўлади, менда ҳам бунақаси кўп бўлган. Бироқ мен ўзимга ишонаман ва ҳаётим, келажагим учун курашишда давом этаман. Бу ҳаёт, бугун яхши эртага эса ёмон. Бир нарса аниқ, кимки кўп меҳнат қилса омад албатта келади», — дейди Яхшибоев.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:23, 20.05.2020.
Ўқилди: 5637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.