Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Гажиев: «Ҳабибнинг отасига Доғистон шифохонасида 10 кун тайинли ёрдам берилмаган»

Баҳо:
+ | -

Fight Nights Global промоутерлик компанияси раҳбари Комил Гажиев енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

«Доғистон коронавирусга қарши туришга тайёр эмас эди. Абдулманап ҳақидаги хабарларда Доғистондаги ҳолат кенг муҳокама қилинмоқда. Унга керакли тиббий ёрдамни кўрсата олишмаган ва бу шифокорларнинг айби эмас.

Мен кимнидир айбдор қилиб кўрсатмоқчи эмасман, шунчаки айтишим керак, бизнинг ҳудудда мазкур вирусга эътиборсизлик билан қаралди. Абдулманап билан кузатилган ҳолат эса — мана шу эҳтиётсизликларнинг асорати. У 10 кун шифохонада ётди, унга тайинли ёрдам кўрсатилмади. Нима учун? Балки, бу COVID-19 эканини билмаганликлари учундир. Балки, керакли дори-дармон бўлмагандир.

Менимча, унинг юрагидаги муаммо сабаб асоратлар оғир бўлди ва пневмония пайтида унда юрак хуружи юз берди — аниқ ташхисни эслай олмайман. Бироқ юрагида муаммо кузатилди. Шу сабаб у мана шу ҳолга тушиб қолди.

COVID-19 бошқа касаллиги бор одамга зарба бериши барчага маълум. Абдулманап билан ҳам шундай бўлди. Фикримча, у 10 кундан буён оғир аҳволда ётибди. Бир неча кун аввал комадан чиққани хабар қилинди, кейин бу маълумот рад этилди. Менга маълум бўлишича, уни сунъий нафас олдириш апаратига улаб қўйишган. Унинг ҳолатида яхши томонга ўзгариш йўқ», — дейди Гажиев.

Аввалроқ Нурмагомедовларнинг каттаси Москвадаги ҳарбий шифохонада даволанаётгани хабар қилинганди. Коронавирус унинг ўпкасига жиддий шикаст етказган, шунингдек, Ҳабибнинг маълум қилишича, унинг юраги қайта операция қилинган. Абдулманап Нурмагомедовнинг ҳолати ўта оғирлиги бир неча бор таъкидланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:41, 21.05.2020.
Ўқилди: 2612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.