Кириш Регистрация
12/08 23:59 Аталанта 1-2 ПСЖ T
13/08 23:59 Лейпциг - Атлетико
14/08 23:59 Барселона - Бавария

Хабарлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Бавария” Сане борасида бош қотирмоқда

 

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси “Манчестер Сити” вингери Лерой Санени ёзда ўзининг биринчи рақамли трансфер мақсадига айлантирганидан хабарингиз бор.

ESPN нашри берган хабарларга қараганда, Мюнҳен клуби Сане борасида “Манчестер Сити” билан келиша олмаса, бор эътиборини “Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси – Жейдон Санчога қаратади.

Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи билан шунингдек “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари жиддий қизиқиб қолган бўлиб, Санчонинг трансфер суммаси 120 миллион еврога тенг.

Коутиньо учун асосий даъвогарлар аниқ

 

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоасида ижара асосида тўп сураётган Филиппе Коутиньо учун бир йўла учта англия грандлари кўз тикмоқда.

“Mundo Deportivo” нашри берган хабарларга қараганда, ярим ҳимоячи билан “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Лестер” клублари 60 миллион евро тўлашга тайёр, бироқ “Барселона” Коутинони 90 миллионга баҳоламоқда.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи учун курашда “Барса”га кўпроқ пул таклиф қилган жамоа ғолиб чиқади.

“Селтик” футболчиси нишонда

 

Шотландиянинг “Селтик” клуби ҳимоячиси Кристоффер Айер ёзда катта эҳтимол билан АПЛ жамоаларидан бирига ўтиши мумкин.

“90mин.cом” нашрининг маълум қилишича, 22 ёшли норвегиялик футболчи билан “Манчестер Юнайтед”, “Лестер”, “Eвертон” ва “Вулверҳемптон” клублари қизиқиб қолган.

Трансфермаркет нашри марказий ҳимоячини 2,7 миллионга баҳолаган бўлсада, шотландияликлар уни 25 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

“Челси” уни сотмоқчи

 

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони ёзда Испанияга қайтиб кетиши мумкин. Бу ҳақида таниқли “Daily Exsrpress” нашри маълум қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича Кепа Ариссабалага билан “Валенсия” шартнома имзолаш ниятида. Испан клуби Яспер Силлесеннинг ўйинларидан норози бўлгани боис, уни Кепа билан алмаштиришга тайёр.

Ҳозирча бу трансфер ижара асосида амалга ошиши таҳмин қилинмоқда. Корона-танаффусдан сўнг, бирорта клуб “Челси” Кепа учун талаб қилаётган суммани тўлай олмаслиги турган гап.

Погба қайтиши мумкин

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Пол Погбани ортга қайтариш борасидаги ишларни бошлаб юборди.

“Le10sport” берган маълумотларга қараганда, “Юве” раҳбарлари аллақачон футболчининг агенти Мино Раёла билан учрашишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Погба учун бўлаётган курашдан ПСЖ ва “Реал” клуби чиқиб кетгач, фақат “Юве”гина франсиялик учун даъвогар бўлиб турибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:13, 22.05.2020.
Ўқилди: 9372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.