Кириш Регистрация
14/08 19:00 Бухоро 1-1 Бунёдкор
14/08 20:00 Арсенал Тула 2-3 Уфа
14/08 21:00 Сочи 1-1 Химки
14/08 22:00 Спартак 2-0 Ахмат
14/08 23:59 Барселона 2-8 Бавария T
15/08 17:30 Динамо Москва 0-0 Ротор
15/08 17:30 Рубин 1-1 Урал
15/08 20:00 ЦСКА 2-1 Тамбов
15/08 21:00 Локомотив 0-0 Краснодар
15/08 22:00 Ростов - Зенит
15/08 23:59 Манчестер Сити - Лион

Хабарлар

Энг қиммат ёш футболчилар (топ 7)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz трансфермаркет портали берган маълумотларга суянган холда Сайёрамизнинг энг қиммат ёш футболчилар билан таништириб ўтади.

7. Райан Шерки (16 ёш) 18 млн евро

 

Шерки эндигина 16 ёшга тўлган бўлсада, аллақачон бир нечта Европа грандлари эътиборига тушиб бўлди. Уни кўплаб таниқли нашрлари Зидан билан қиёшлашни бошлаб юборган. Ўспиринлик чоғидаёқ “Лига 1” да дабют қилган қаҳрамонимиз ЕЧЛнинг ёшлар ўртасидаги мусобақасида 4 та ўйинда 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Раяндаги ўсишни сезган “Лион” яқиндагина у билан 2022-йилгача мўлжалланган шартнома тузишга қарор қилди. Шундай бўлсада, клуб уни ўз сафида узоқ ушлаб қолишга қодир эмас. Гап шундаки, Шеркининг агенти аллақачон “Ювентус” ва “Реал” клублари билан музокаралар ўтказишни бошлаб юборган.

6. Букайо Сака (18 ёш) 20 млн евро

Лондоннинг “Арсенал” жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган Сака эндигина 18 ёшга қадам қўйди. Тезкор, чаққон ва ажойиб дрибблинг эгаси. Айнан у 2001-йилда туғилган футболчилар ичида биринчи бўлиб АПЛда дебют учрашувини ўтказган футболчи саналади.

“Кононирлар” ҳам Сакани узоқроқ жамаода олиб қолиш мақсадида у билан яқинда 5 йиллик шартнома имзлашганидан хабарингиз бор. Қувонарлиси шундаки, клубнинг янги мураббийи – Микел Артета Букайоучун ўйин амалиёти тақдим этишга ҳаракат қилмоқда. Агар ишлар шу темпда давом этса, тез орада “Арсенал”нинг қанотида тўхтатиб бўлмас куч пайдо бўлиши мумкин.

 

5. Рейнер (18 ёш) 22.5 млн евро

Қишда Бразилиянинг энг иқтидорли футболчиси учун курашда ПСЖ ва “Барселона”ни ортда қолдирган “Реал” Рейнерни ўз сафига қўшиб олди. Атиги битта Профессионал футбол мавсумини ўтказган футболчи учун “Реал” 30 миллион евродан воз кечди. Бу трансферга кўплаб мутахассислар ишонқирамай қараган эди, бироқ Рейнар “қироллик клуби” сафида 3 бор майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди. Бундан кўриниб турибдики, унинг келажаги порлоқ бўлиши мумкин. Бунинг учун бразилиялик тинейжер ишлашда давом этиши талаб этилади.

 

4. Габриэл Мартинелли (18 ёш) 25 млн евро

“Арсенал”нинг бугунги рўйхатимиздаги иккинчи футболчиси. Иккинчи Роналда бўлиши таҳмин қилинаётган ҳужумчи аллақачон омма эътиборига тушиб бўлди. Айниқса “Челси” дарвозасига киритган голидан сўнг, унга бўлган ишонч янада ортиб кетди. Бу мавсумдаги АПЛ учрашувларининг 14 тасида майдонга тушган ҳужумчи тез орада нафақат “Арсенал”нинг, балки Бразилия терма жамоасининг ҳам асосий ҳужумчиси бўлиши кутилмоқда.

 

3. Мейсон Гринвуд (18 ёш) 29 млн евро

Мейсон ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида дебют қилган эди. Ўшанда у жамоа тарихида Еврокубогларда майдонга тушган энг ёш футболчи деб эътироф этилган ва кўпчилик томонидан илиқ қарши олинган эди.

Eътиборилиси шундаки, Гринвуд ўзига билдирилган ишончни секин аста оқлаб бормоқда. Аллақачон клуб учун гол киритишни бошлаб юборган ҳужумчидан мухлисларнинг умиди катта.

 

2. Ансу Фати (17 лет) 36 млн евро

Мавсум бошида “Барселона”нинг олдинги чизиғида Месси кўринмаслиги аниқ эди. Бу муаммо клубга катта талофат етказиши тахмин қилинган бир пайтда катта саҳнага Ансу Фати чиқиб келди ва клуб академияси ҳали-ҳамон қудратга эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Фати бир йўла бир нечта(21 асрдаги энг ёш гол муаллифи, 21 асрда дубл қайд этган энг ёш футболчи, 21 асрда энг ёш ассист қайд этган футболчи) рекордларни ўрнатишга муваффақ бўлди. Ёрқин стардан сўнг, “Барса” Фати билан шартномани узайтирирганидан хабарингиз бор. Ваҳоланки, ўтган мавсумда клуб уни “Арсенал”га эркин агент мақомида қўйиб юбориш арафасида эди.

 

1. Эдуарду Камавинга (17 ёш) 37.5 млн евро

Бугунги кунда трансфер оламидаги энг бозори чаққон футболчи билан танишинг. “Лилль”нинг яна бир топилмаси. 17 ёшидаёқ “Реал” скаутларини сарсон қилаётган таянч ярим ҳимоячисиҳақида ҳар куни ёзишмоқда. “Қироллик клуби” Камавингани тез орада Тони Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги учун ҳам ҳарид қилиш мақсадида 50 миллиондан воз кечишга тайёр алпозда. “Ювентус” жамоаси футболчининг ота-онасига Туриндан уй сотиб олиб бермоқчи. ПСЖ уни энг бадавлат ўспиринга айлантиришни режа қилган. Умуман олганда Эдуардо топ жамоалар нишонида. Франция нашрлари берган маълумотга қараганда, “Реал” айнан Камавинга трансфери учун Пол Погбадан воз кечган. Тўғри ҳозирча бу аниқ маълумот эмас, бироқ футболчи борган сари “Реал”га ўтишга яқинлашиб бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:54, 23.05.2020.
Ўқилди: 6672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.