«Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль «Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллинига жавоб қайтарди. Италиялик футболчи аввалроқ собиқ жамоадошини алкоголь маҳсулотини кўп истеъмол қилишликда айблаган эди.
«Одамлар футбол қолиб Кьеллини айтган гапларга эътибор қаратишди. Шунинг учун жаҳлим чиқди.
Аммо, шунингдек у менинг чемпион бўлганимни ҳам айтибди. У менга қўнғироқ қилиб, барчасини тушунтирди.
Мен тақиқланган ҳеч бир ишни қилмаганман. Менга кўнгилхушлик қилиш учун рухсат беришган эди. Мен ҳам бошқалар каби одамман. Мен сидқидилдан ишлайман, аммо дўстларим мени асадо (Жанубий Америкада оммабоп таом — қовурилган гўшт)га таклиф этишса, клуб бунга рухсат беради ва мен бораман. Лекин эътиборни ўйинга қаратиш керак бўлса, мен буни қиламан. Аммо кўнгилхушлик қилиш учун менинг навбатим келса, барча каби мен бундай имкониятдан фойдаланаман. Хатога кўл қўйганимда эса бунинг учун жарима тўлаганман», — деди Видаль инстаграм орқали.