Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Тибо Куртуа: «Айни ҳолатда «Барса»дан кучлироқмиз»

Баҳо:
+ | -

«Реал» вакиллари ҳам кўпчилик қатори машғулотлар жараёнига қайтишди. Бундан фойдаланган RTVE мухбирлари жамоанинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуани суҳбатга тортиб, унинг карантин даврида нималар билан шуғулланганига қизиқишди. Моҳир кипер эса машғулотлар майдонига қайтган кунги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Ла-Лигадаги натижалар

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам, чемпио­натни охирига етказиб қўйиш шарт: ғолиб жамоанинг барча учрашувлар натижаларига кўра, аниқланиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, адолат бузилган ҳисобланади. Тўғри, фақат «Ливерпуль» билан боғлиқ ҳолатни тушуниш мумкин. Чунки Англия чемпионатида пешқадам ва асосий таъ­қибчи очколари ўртасида мислсиз даражада йирик фарқ юзага келган. Йўқ, агар Ла Лиганинг қолган учрашувлари ўтказилмаса, унда чемпионлик мақомини «Реал»га бериш кераклиги хусусида ҳеч қачон гапирмаганман. Гарчи охирги марта  «Бетис»­га имкониятни бой бериб, турнир жадвалида 2-ўринга сурилган бўлсакда, жамоамиз айни пайт жуда яхши спорт формасида. Шуни назарда тутиб, бемалол айтишим мумкин - ҳозир 2 очкога орқада қолаётганимизга қарамай, «Барса»дан  кучлироқмиз! Агар қолган 11та тур учрашувлари ўтказилса, уларда муваффақиятли тўп суришимиз ва олтин медални қўлга киритишимизга ишониш учун етарли далилларга эгаман.

Асенсио ва Азарга муносабат

- Карантин пайти Эден Азар билан доимий алоқада бўлиб турдим. Унинг яхши спорт формасида эканлигига аминман. Аввалги ёзда ортиқча вазн орттиргани яққол сезилиб турганди, ҳозир эса ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, Эден майдонга тушиш онларини сабрсизлик билан кутмоқда. Якка тартибдаги маш­ғулотларнинг унга қўл келгани аниқ - бу ҳол Эденга жароҳатдан бемалол қутулиш имкониятини тақдим этди. Билишимча, Марконинг ҳолати ҳам чакки эмас. Ундаги иштиёқ янада кучлироқ, ахир ўтган ёздан буён жароҳат туфайли майдонга тушгани йўқ ва футболни роса соғингани тайин.

Чемпионлик тақдири

- Биз «Реал Мадрид»миз ва доимо барча мусобақаларда фақат ғолибликка интиламиз. Ўзимизни яхши ҳис этяпмиз, жамоа жанговар ҳолатда, барча йигитлар сафга қайтишди. Булар - жамоага тўлиқ ишонишимга асос. Шубҳа йўқ, ишонч сўнгги учрашувнинг сўнгги сониясигача йўқолмайди. Ҳа, ҳозир ностандарт вазиятдамиз, бўш трибуналар остида ўйнашга,  санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишга мажбурмиз. Лекин нима бўлишидан қатъий назар, охиригача курашамиз, албатта.

Эътибор муҳим

- Албатта, футболда концентрация - эътибор жуда муҳим аҳамиятга эга. Тўғри, ҳафталаб меҳмонхонада яшаш осон эмас. Лекин бунга еврокубоклардаги иштирок даврида кўникиб улгурганмиз. Чемпионатни якунлаш йўлида шундай қарорга келиндими, барча қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёрмиз.

 «Альфредо ди Стефано»даги  ўйинлар

- Вальдебебас - клубимиз базаси. Бу ерда ўзимизни анча енгил тутамиз. Албатта, «Бернабеу»ни соғиниб қолгандик. Лекин ҳозирги шароитда шуниси маъқулроқ. Қолаверса, афсона номи билан юритиладиган стадион ҳам чакки эмас.

Машғулотларга қайтиш

- Аввало, мураккаб ойларни бошдан кечирган испанияликларга ҳамдардлик билдирмоқчиман. Одатий турмуш тарзига қайта бошлаганимиз, машғулотларга киришганимиз ёқимли, албатта. Аммо янги қоидалар бироз ажабланарли. Энг муҳими, яна машғулотлар майдонидамиз - бу барчамизни тўлқинлантирмоқда.

Қўшимча қоидалар

- Ҳа, Ла Лиганинг янги қоидаларига амал қилишимиз лозим: футболчилар ўз хоналарида кийинадилар, шунингдек, ҳамма қўлқоп ва ниқоб билан 2 метрли оралиқ масофани сақлаган ҳолда юради. Барча жиҳозлар дезинфекция қилинади. Нима дердим, аста-секин барчасига кўникамиз.

Жамоадошлар билан кўришиш

- Маълум вақт бир-биримиздан олисда юрдик, лекин ўзаро рақобат аввалгидек (кулади). Ягона мақсад - Ла Лигада зафар қучиш йўлида тер тўка бошлаган ҳамжиҳат жамоа руҳини ҳис этиш.

Тўп дезинфекцияси

- Дарвозабонлар мураббийи қўлқоплар ва тўпларни дезинфекция қилиши лозим. Биз қўлқопларимиз ва бутсаларимизни стул устида қолдирамиз, уларни дорилаб қўйишади. Ҳозирча бу ғалати туюлмоқда, лекин ўйлайманки, вақт ўтиши билан ҳаммаси ижобий томонга ўзгаради.

Қўрқув ҳисси

- Шахсан менда қандайдир қўрқув йўқ. Аммо қоидаларга қатъий риоя қиламиз, барибир. Чунки вирусни юқтириб олишни истамаймиз, нормал турмуш тарзига қанча тез қайтсак, шунча яхши. Ахир футбол биз учун бошқа касб эгалари юмушидан фарқланмайдиган иш тури ҳисобланади.

Томошабинларсиз ўйинлар

- Футболчилар мухлислар билан лиқ тўлган трибуналар қаршисида, ўзига хос муҳит, ҳайқириқ ва қўшиқлар жўрлигида кўтаринки кайфиятда тўп суришни истайдилар, албатта. Бироқ ҳозирча бунинг иложи йўқлигини яхши тушуниб турибмиз. Шундай экан, кун сайин янги мезонларга кўникиб, мослашиб боришимиз лозим. Энг асосийси - вирус таҳдидидан қутулиш.

Видеоўйинлар - эрмак

- Виртуал ўйинларни ёқтиришим рост. Дейлик, охирги икки йил давомида асосан «Формула-1» иловасини ўйнадим - таниқли пойгачилар билан куч синашиш ўта қизиқарли. Шу аснода уйда қамалиб қолган яқинларимни зериктирмасликка ҳаракат қилдим. Уйимнинг катта эканлиги, боғи ҳам борлиги - айни муддао.

Уй машғулотлари

- Уйдаги шароит тамоман ўзгача, лекин мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишга интилдим. Карантин арафасида уйда фойдаланиш учун айрим жиҳозларни машғулотлар залидан сўраб олгандим. Бундан ташқари, тўп билан яхши муомала қиладиган ва кучли зарба йўллайдиган дўстим бор. Асосан у билан бирга шуғулланиб, дарвозабонлик кўникмаларини меъёрда ушлаб турдим.

Ижтимоий кўмак масаласи

- Ҳозирги оғир дамларда муҳтожларга ёрдам бериш лозим. Биз хайр­ли ишларни жамоа бўлиб амалга оширяпмиз. Ўз ўрнида, Серхио Рамос ва ЮНИСЕФга ташаббус учун раҳмат. Шунингдек, Иско ва онлайн-турнирлар ташкилотчиларига ҳам. Улар туфайли маълум маблағ тўпладик ва ҳозир ҳам ишни давом эттир­япмиз.

Мусобақаларга қайтиш

- Ўзимни яхши ҳис этяпман, бинойидек спорт формасидаман. Жамоадошларим ҳам майдонга қайтиш онларини сабрсизлик билан кутишмоқда. Дастлабки учрашувга 100 фоиз тайёргарлик билан тушамиз. Мана, Асенсио ва Азар сафга қайтишди, бош совринни қўлга киритиш йўлидаги курашда таркибимизнинг тўлиқ ва жанговар ҳолда бўлиши муҳим.

Туғилган кун тилаклари

- Инсон ҳаётидаги энг муҳим бойлик - саломатлик. Шунингдек, аввалги даражадан қолишмайдиган савия­да ўйнаш ва нуфузли совринларга эга чиқишни истайман. Туғилган кун учун тилакларим шулар...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 24.05.2020.
Ўқилди: 4022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.