"Челси" дарвозабон Кепа Аррисабалагани трансферга қўймоқчи эмас.
Британия матбуотининг хабарига кўра, посбон кейинги мавсумни ҳам Фрэнк Лэмпард жамоасида давом эттиради. Аррисабалга мавсумнинг иккинчи ярмида асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кепа хизматига "Валенсия" клуби қизиқиш билдираётган эди. "Кўршапалклар" дарвозабонни ёздаёқ харид қилмоқчи эди.