Мадриднинг "Реал" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек трансферидан воз кеча олмаяпти. Бу ҳақда L'Equipe нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Ван де Бек трансферини "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи хоҳламоқда. Мураббий Доннини "қироллик клуби"га ўтишга кўндиришга ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи хизматига шунингдек, "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.