«Ювентус» "Барселона" футболчиси Ансу Фатини қўлга киритмоқчи. Маълумотларга кўра, Турин клуби Фатини Миралем Пьяничга алмаштириши мумкин.
Айни дамда 17 ёшда бўлган Фати жорий мавсумда Ла Лигада 16 та ўйин ўтказди. Шулардан 4 тасида гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Уни "Барселона"да Мессининг издоши сифатида кўришмоқда.
Маълумот учун, Фатига Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам қизиқмоқда.