Блогер ва футболчи Крис Диксон мушуги дарвозага йўлланган зарбаларни моҳирлик билан қайтараётгани акс этган видеони эълон қилганди. Мушукнинг маҳорати ҳатто «Бавария»ни ҳам бефарқ қолдирмади. Видео умумий миқдорда 200 миллион марта кўрилди. Бироқ бу видеодаги ҳаракатлар сохта бўлиб чиқди: Диксон барчани алдади ва бу ҳақда видеоролик суратга олди.
Диксон мушук қатнашган видео улкан фирибгарлик тизимининг бир бўлгани экани ҳақида гапирди. Фақат уни яратишда анча тер тўкишга тўғри келди. Биринчидан, тўп мушукка у қадар қизиқ бўлмади. Ўйинчоқ фламинго эса — бошқа гап. Диксон мушукнинг ўйинчоқ фламингони тутиш учун сакраётган ҳолатларини тасвирга олади. Ҳосил бўлган видеодан блогер 11 та мос тушадиган қисмни ажратиб олади. Кейинроқ у таянчга ёпиштирилган штативни керакли жойга ўрнатди ва унга қарата тўпни улоқтиришни бошлади. Штативни мушук сакраган жойга ўрнатиш керак эди. Кейинчалик мазкур фрагментлар монтаж жараёнида бирлаштирилди. Видео янада ишончли чиқиши учун Диксон тўп йўналиши ўзгарган ҳолатларни алоҳида суратга олди.
Диксоннинг сўзларига кўра, фейк видео тармоққа юклангач бутун дунёдаги катта нашрлар у билан боғланган. Блогер уларга видеодан фойдаланишга рухсат берган, бироқ бу видео сохта эканини маълум қилган.
Фейкми ёки йўқ, бироқ дарвозабон «Мяунуэль Нойер» ҳақидаги видео — бу ақл бовар қилмас воқеа.