Кириш Регистрация

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Вернер учун кураш давом этади

 

“РБ Лейпциг” жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер учун кураш авжига чиқмоқда.

Таниқли ESPN нашри маълум қилишича, футболчи учун асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед” жамоаси бўлиб турибди.

Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар” 50 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

“Атлетико” ҳимоячиси кетади

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳимоячиси Стефан Савич ёзда жамоани тарк этишга яқин турибди.

Испан нашрлари берган хабарларга қараганда, футболчи билан “Валенсия” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. “Кўршапалаклар” тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Гарайнинг ўрнини айнан Савич билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Манбада ёзилишича, “Валенсия” Савич учун 25 миллион евро таклиф қилишни режа қилмоқда.

“Манчестер Сити” футболчиси ҳам кетади

 

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз        тез орада янги жамоа футболчисига айланишга яқин турибди.

“Daily Star” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчи учун бир йўла 3 та клуб даъвогарлик қилмоқда. Унга кўра, “Эвертон”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” жамоалари Жон учун таклиф юборишган.

Эслатиб ўтамиз, Стоунзнинг трансфер қиймати 36 миллион еврога тенг.

“Наполи” шаштидан қайтмайди

 

Италиянинг “Наполи” жамоаси “Зенит” ҳужумчиси Сердар Азмунни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Бу ҳақида “Le Gazzeta Della Sport” нашри маълум қилмоқда. Унга кўра, клуб ёзда эронлик ҳужумчи учун 25 миллион евро таклиф қилади. Шундай бўлсада, питерликлар ҳужумчини 30 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Азмун бу мавсумда 29 та учрашувда майдонга тушди ва 14 гол + 8 та ассистни амалга оширди.

Рабьо учун янги даъвогар

 

Туриннинг “Ювентус” жамоасида ишлари юришмаётган Адриен Рабьо тез орада АПЛга йўл олиши мумкин.

“Di Torino” нашри берган хабарларга қараганда, ярим ҳимоячи учун курашга эндиликда “Эвертон” ҳам қўшилган.

Аввалроқ франсиялик футболчининг ҳизматлари билан “Тоттенҳэм” ва “Арсенал” жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:29, 28.05.2020.
Ўқилди: 9163 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик