Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

“Олтин тўп”ни энг ёш қўлга киритган футболчи ким? (Топ 5)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футболчилар ўртасидаги энг нуфузли соврин – “олтин тўп”ни бошқалардан эртароққўлга киритган футболчилар билан таништириб ўтади.

5-ўрин. Олег Блохин 23 ёш (1 ой 25 кун)

 

Украина футболининг тирик афсонаси ва Собиқ Иттифоқ футболининг супер юлдузи Олег Блохин 23 ёшидаёқ “олтин тўп”ни қўлга киритганидан хабарингиз борми?

“Динамо Киев” жамоаси ҳужумчиси учун 1975 йил жуда омадли келади. Аввалига Иттифоқ чемпионлиги қўлга киритилган бўлса, орадан 3 ой ўтиб киевликлар УEФА супер кубогида “Бавария”ни икки учрашув натижасига кўра 3:0 ҳисобида мағлуб этиб Европанинг мутлоқ тенгсиз клубига айланади. Эътиборлиси шундаки, ўша финал учрашувидаги 3 та голни ҳам Олег Блохин ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Йил сўнгида украиналик футболчи “олтин тўп”га лойиқ кўрилади.

Унга қадар Иттифоқдан фақат Лев Яшингина бу совринга лойиқ топилган эди.

4-ўрин. Жорж Бест 22 ёш (7 ой 2 кун)

 

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Жорж Бест ҳам ўз вақтида дунёнинг энг кучли футболчиси деб эътироф этилган. 1968 йил Бест ўз фаолиятидаги биринчи ва сўнгги катта совринни қўлга киритади.

Тан олиш лозим, Жорж учун 1968-йил чинакамига омадли келган эди. Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай 32 та гол киритган футболчи “қизил иблислар”нинг Европа чемпионлар кубогини қўлга киритишида катта кўмак беради.

Ачинарлиси шундаки, “олтин тўп”ни қўлга киритгач, Жорж ўз устида ишлашдан тўхтаб қолди ва унинг карьераси пастга қулашни бошлади. Қаҳрамонимиз 1968-йил ўз фаолиятининг чўққисига чиққан бўлсада 1984-йилдагинафаолиятиниякунлади. Бест ўзининг сўнгги мавсумларида йилига 3 та жамоа ўзгартирган бўлсада, сўнгги голини 1981-йил киритган.

Лионель Месси 22 ёш (5 ой 7 кун)


 

Лео ўзининг биринчи “олтин тўп”ини қўлга киритганига ҳам  10 йилдан ошди. Футболчи 2009-йилда тенгсиз деб топилганида, ҳеч ким Лео яна 5 бор ушбу совринга эга чиқишини тахмин ҳам қилмаган бўлса керак.

2009-йилда Месси“Барселона” билан 4 та мусобақада ғолиб чиқади. Айниқса, ЕЧЛ финалидаги Леонинг ўйини барчани ҳайратда қолдирди. Ўша учрашув бутун футбол оламига“Мессиманиа”нинг дебочаси вазифасини ўтаб берди.

Шу ўринда қизиқ факт. Шу кунга қадар бирорта клуб “Барселона” 2009-йилда амалга оширган ишни ( бир йил давомида 6 та соврин) қайтара олмади.

Майкл Оуэн 22 ёш ( 4 кун)

 

21 асрнинг илк йилларида Майкл тўхтатиб бўлмас гол машинасига айлангани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Оуэн 2001-йилда илк бор бу совринга эга чиққанида, кўпчилик инглиз футболчисининг бу охирги катта ютуғибўлишини тахмин ҳам қилмаган бўлса керак...

Аслида Оуэн 1998-йилда ҳам “олтин тўп” учун кураш олиб борган бироқ, якунда Роналдо, Зидан ва Давор Шукерларга имкониятни бой беради.

Роналдо 21 ёш ( 3 ой 5 кун)

 

Шу кунга қадар Роналдо “олтин тўп”ни 21 ёшда қўлга киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Ундан аввал ҳам, кейин ҳам бу трюкни ҳеч ким қайтара олмади.

Тан олиш лозим, 1997-йилда сўйлоқ “дахшатли” мавсумни ўтказган эди. “Барселона” сафида 49 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи 47 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилади ва жамоаси Испания Супер кубоги ва Кубок эгалари кубогида зафар қучишига туртки бўлади.

Энг муҳими, ўша мавсумдан сўнг, бутун дунё янги супер юлдузнинг пайдо бўлаётганидан хабар топади. Тўғри, “сўйлоқ” кейинчалик жароҳатлар сабабли ўз тезлигини йўқотиб қўяди, бироқ бу 2002-йилда унга яна бир бор “олтин тўп”ни қўлга киритишига тўсқинлик қилмайди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:31, 29.05.2020.
Ўқилди: 15661 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.