Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Эктор кетадими?
Туриннинг “Ювентус” жамоаси ўнг қанот ҳимоясини кучайтриш мақсадида “Арсенал” фулбекки Эктор Бельеринни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, клуб шортлистида Нелсон Самеду (“Барселона”) ва Жоа Конселу (“Манчестер Сити”) ҳам мавжуд.
Шундай бўлсада, бу трансферлар орасида Экторнинг Туринга кўчиб ўтиши ҳақиқатга яқинроқдек туюлмоқда. Гап шундаки, ҳимоячи “Арсенал” билан шартнома узайтиришдан бош тортган ва янги чорловларга жуда муҳтож.
Мартин “Милан”да?!
Айни дамда ижара асосида “Реал Соседад” шарафини ҳимоя қилаётган Мартин Эдогор “Милан” жамаси эътибор марказида турибди.
“Mundo Deportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, Милан шаҳри жамоаси Эдегорни ўз сафига қўшиб олиш учун унинг тавон пулини тўлашга тайёр эканлигини расман эълон қилган.
Манбанинг маълум қилишича, “Реал” Мартинни қайтариб сотиб олиш шарти билан 50 миллион еврога пулламоқчи.
Вертонген Италия йўл олади
Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси марказий ҳимоячиси Ян Вертонген ёзда катта эҳтимол билан Италия клубларининг бири билан шартнома имзолаши мумкин.
33 ёшли футболчининг ҳизматласри билан “Наполи”, “Милан”, “Интер” ва “Фиорентина” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.
Белгиялик футболчи ёзда эркин агентга сифатида ўзи истаган клубдан бирига ўтиши мумкин. “Шпорлар” эса, унинг ўрнини тўлдиришга қодир ёш футболчиларни излашни бошлаб юборди.
Кристофер Айер учун кураш жиддий
Шотландиянинг “Селтик” жамоаси ярим ҳимоячиси Кристоффер Аер учун кураш авжига чиқмоқда.
22 ёшли футболчини “туманли албион”нинг бир нечта клублари ўз сафига қўшиб олиш борасида ишларни бошлаб юборган.
Британия нашрларининг маълум қилишича, “Лестер” аллақачон Аер учун 20 миллион евро таклиф қилишга улгурди. Шунингдек, тез орада “Эвертон” ва “Вулверҳемптон” жамоалари ҳам ўз таклифлари билан алоқага чиқишлари кутилмқода.
Артур қоладими?
Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Артур ўзининг “Ювентус”га ўтиши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Marca нашри берган хабарларга қараганда, 23 ёшли бразилиялик футболчи бу мавсум “Ювентус”га ўтмайди. У шартномаси сўнгига қадар “Барселона”да қолишни ва биринчи имкон туғилиши билан шартномани узайтиришга тайёр эканлгини расман эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Артур бу мавсумда “ЛаЛига”нинг 16 та учрашувида майдонга тушган бўлиб, 3 та гол ва 3 та ассистга муаллифлик қилган.