Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Беларусь чемпионати. Яхшибоевсиз "Энергетик-БГУ" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Беларусь Олий лигаси 11-тури доирасида «Энергетик-БГУ» жамоаси ўз майдонида «Витебск» билан қийин кечган баҳсда сўнгги сонияларда муҳим ғалабани қўлдан чиқарди.

Хабарингиз бор, дисквалификация сабабли мезбонларнинг асосий футболчиси Жасур Яхшибоев «Энергетик-БГУ»га ёрдам бера олмаган бўлса, яна бир ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров ўйинда жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди.

Учрашув 3:2 ҳисобидаги мезбонларнинг ғалабаси билан якунлаши арафасида меҳмонлар қўшиб берилган 90+4-дақиқада мувозанатни тиклашга эришишди – 3:3.

Беларусь Олий лигаси. 11-тур. 31 май

«Энергетик-БГУ» – «Витебск» - 3:3

Голлар: 0:1 – 8 Сантос, 1:1 – 33 Бакич, 2:1 – 40 Шаҳбоз Умаров, 2:2 – 42, пенальти Николэеску, 3:2 – 44 Тве, 3:3 – Сезар 90+4.

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Бакич (Атеменг, 77), Носко, Тве, Шаҳбоз Умаров (Мусаханян, 61), Гирс, Шкурдюк.

Витебск – Гущенко, Чалов, Сезар, Скитов, Назаренко, Матвеенко, Каленчук, Волков (Федосов, 82), Гуренко (Васильев, 74), Николэеску, Сантос (Ксенофонтов, 80).

Четлатиш: Юдчиц (56, Э).

Киритилди: 20:20, 31.05.2020.
Ўқилди: 8393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.