Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Қозоғистонда ўйнаган футболчиларимиз рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида ўйнаш учун бирорта Ўзбекистон вакили қайдномадан ўтказилмади. Ваҳоланки, бундан 10-15 йил илгари ҳамюртларимиз таркибдан шунчаки жой олишмасди, балки етакчилик ролини бажаришарди.

Қозоғистон футболида из қолдира олмаганлар ҳам бўлган, аммо кўп ўйинчиларимиз қўшни давлатда юқори маҳорат ва ишга профессионал ёндашув сабаб мухлислар эътирофига сазовор бўлишган.

Қозоғистонда ўйнаган легионерларимиздан рамзий жамоа 3-4-3 схема асосида тузилди. Бунга иккита сабаб бор. Биринчидан, Қозоғистон матбуотининг наздида терма жамоамиз юқоридаги жойлашувдан тез-тез фойдаланиб келган. Иккинчидан, ярим ҳимоя қа ҳужум чизиғи ўртасидаги кескин рақобат туфайли хаттоки, Киевнинг «Динамо»си билан олти карра Украина чемпиони, Европа чемпионлар лигасида гол урган биринчи осиёлик футболчи, ва ниҳоят Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг яхши тўпурари Максим Шацкиҳ асосий таркибдан тушиб қолди.

Дарвозабон:

Павел Бугало: 21.08.1974

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Женис», «Жетису», «Ордабаси»

Посбон Қозоғистон чемпионатига борганида тажрибали эди. У «Женис» клуби билан 27 ёшида шартнома имзолаган. Пойтахт клуби таркибида Қозоғистон кубоги соҳиби бўлиб, кейин бир мавсум Талдиқўрғон ва Чимкентда яхши ўйнаган.

Ҳимоячилар:

Февзи Давлетов: 20.09.1972

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Иртиш», «Жетису», «Мегаспорт»

Февзи Давлетов — Қозоғистон чемпионатида тўп тепган Ўзбекистоннинг энг ёрқин вакилларидан бири. 2000 йиллар бошларида  «Иртиш» ўйини Давлетовга қурилган ва бу юриш павлодарликларга икки бор чемпионлик унвонини олиб берганди. «Иртиш»даги фаолиятидан сўнг ҳимоячи яна икки Қозоғистон клубларида ўйнаган: «Жетису» ва  «Мегаспорт». Кейин ватанига қайтиб келган.

Спартак Муртазаев: 07.10.1977

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Ордабаси», «Ясси-Сайрам», «Атирау»

Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси билан фамилиядош бўлган ва ноодатий исмга эга бўлган ҳамюртимиз маҳаллий чемпионатда бирорта совринни қўлга кирита олмаган. Аммо, унинг ўйинини Чимкентнинг «Ордабаси» жамоаси ишқибозлари илиқ хотиралар билан эслашади.

Марат Кабаев: 27.05.1961

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Трактор», «Ансат», «Қайсар-Мунай»

Бадиий гимнастика афсонасининг отаси, Қозоғистонда тўп тепган ўзбекистонлик илк қалдирғочлардан бири Марат Кабаев 1991-1994 йилларда «Трактор»/«Ансат» (ҳозирги «Иртиш») жамоасига биринчи чемпионликни қўлга киритиш учун катта ҳисса қўшган. Кейинчалик, Қизилордринг «Қайсар-Мунай» клубида бир мавсум (1997) ўйнаган.

Ярим ҳимоячилар:

Олег Сабиров: 13.03.1981

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Ордабасы», «Мегаспорт», «Жетысу», «Тобол», «Актобе», «Жетысу», «Восток», «Атырау», «Сункар»

«Пахтакор-79» билан фожиали авиаҳалокатда ҳалок бўлган Владимир Сабировнинг ўғли Чимкентда узоқ йиллар ўйнади ва Қозоғистон фуқаролигини олди. Лекин, бунгача Олег Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва икки карра мамлакат чемпиони бўлган. Кичик Сабиров Қозоғистон чемпионатида илк ва охирги ўйнаган клуби «Ордабаси» бўлди. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи саккизта қозоқ клубларида ҳам ўйнаган. Энг катта муваффақиятига 2010 йилда «Тобол» сафида эришган — Қозоғистон чемпиони.

Виктор Карпенко: 07.09.1977

«Қайрат» клубида ўйнаган

Чаққон, чидамли ва техникага эга хавбек Қозоғистон клубида икки тўлиқ бўлмаган мавсум ҳаракат қилган. «Қайрат»га келгандан сўнг қисқа вақт ичида асосий таркиб ўйинчисига айланиб, чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди. Кейинги йили жамоасининг тўпурар (8 гол) футболчиси бўлди.

Марат Бикмаев:  01.01.1986

 «Актобе» клубида ўйнаган

Марат Бикмаев «Актобе» сафига келганида жуда бой тажрибага эга эди. Бунга қадар у Ўзбекистондан бошқа Россия премьер-лигасида ҳам фаолият олиб борган. Қозоғистонда у энг сермаҳсул йилларини ўтказди. Аммо, «Тобол»га қарши учрашувда жиддий жароҳат олгани, клубини ц билан шартномани узайтирмасликка олиб келди. Шундай бўлса-да, Марат 2013 йил Қозоғистон чемпиони, ундан аввалроқ бронза медалига эга чиққанди.

Тимур Кападзе: 05.09.1981

«Актобе»да ўйнаган

Ҳамюрти Бикмаев билан бир вақтда жамоага келган Кападзе ҳамюртидан бир мавсум кўп ўйнади. Тимурнинг бисотида 2012 йил — бронза, 2013 йил — олтин медалларидан ташқари, 2014 йилда қўлга киритилган кумуш медал ва Қозоғистон суперкубоги ғолиблиги ҳам мавжуд.

 

Ҳужумчилар:

Улуғбек Бақоев: 28.11.1978

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Тобол», «Жетису», «Иртиш»

Улуғбек Бақоев — қозоқ футболида сўзсиз энг яхши легионер тўпурар футболчи. 111 гол урган ўзбек ўғлони Қозоғистонда чемпионати тўпурарлари тарихида 6-ўринни банд этган. Бақоев қўшни юртда барча совринларини «Тобол» сафида қўлга киритган. 2007 йил мамлакат кубоги соҳиби, 2010 йил Қозоғистон чемпиони бўлгани шулар жумласидан.

Жафар Ирисметов: 23.08.1976

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Қайрат», «Олма-Ота», «Актобе»

Ирисметов Россиида муваффақиятли ўтмаган фаолиятидан кейин Қозоғистонга келган. У ерда «Қайрат» билан олтин медални, «Олма-Ота» билан мамлакат кубогини қўлга киритган.

Александр Гейнрих: 06.10.1984

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Актобе», «Ордабаси»

Александр Гейнрих уч мамлакат чемпиони саналади: Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон. Асли германиялик бўлган футболчи ҚПЛ-2013 да олтин медал ва бошқа иккита соврин жамғармасини қўлга киритган, шунингдек Суперкубокда ҳвм зафар қучган. 2017 йилда фарлиятини якунлашидан олдин, Гейнрих «Ордабаси» таркибида бронза медалига эга чиққан.

Қайднома:

Сергей Захарецкий (дарвозабон): 12.01.1977

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Алма-Ата», «Окжетпес»

Владимир Умаров: 22.07.1979

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Тараз»

Андрей Власичев: 27.01.1981

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Ордабаси»

Егор Гладков: 17.02.1979

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Есиль», «Окжетпес», «Жетису», «Тараз»

Ёрқин Назаров: 11.10.1974

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Синтез», «Тараз», «Ясси», «Ордабаси»

Михаил Савочкин: 27.11.1979

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Тараз», «Горняк»

Александр Карсев: 01.04.1981

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Тараз»

Абдуқаххор Марифалиев: 10.05.1971

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Есиль-Богатырь»

Мухтор Қурбонов: 26.01.1975

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Қайрат», «Ясси», «Жетису»

Фарҳод Мирсалимбоев: 15.10.1972

Қозоғистонда ўйнаган клублари:  «Тараз», «Есиль-Богатирь», «Восток»

Дилмурод Назаров: 12.04.1976

Қозоғистонда ўйнаган клублари:  «Қайсар», «Тараз»

Шерзод Назаров: 21.11.1979

Қозоғистонда ўйнаган клублари:  «Ордабаси»

Максим Шацких: 30.08.1978

Қозоғистонда ўйнаган клублари: «Локомотив»

 

Бош мураббий: Тимур Кападзе

«Актобе» собиқ ярим ҳимоячиси ўзбек футболида келажаги порлоқ мутахассислардан бири ҳисобланади. Тимур Тохирович миллий терма жамоа устози Вадим Абрамов штабига киритилгани билан бирга, ёшлар термасини бошқаради.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Киритилди: 10:22, 01.06.2020.
Ўқилди: 3088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.