Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«Олтин бутса»-2020: Левандовски етакчига айланди, Вернер — учинчи ўринда

Баҳо:
+ | -

«Олтин бутса» учун ушбу мавсумдаги курашда дастлабки 4та поғонани эгаллаб турган ўйинчиларнинг 3 нафари Бундеслигада ўйнамоқда.

«Фортуна»га қарши ўйинда 2та гол урган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски етакчиликни қўлга олди. Польшалик футболчи иккинчи ўринда бораётган «Лацио» форварди Чиро Иммобиледан 2та тўпга ўтиб кетди. «РБ Лейпциг» тўпурари Тимо Вернер эса 25 гол билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейин поғонани «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Холанд банд этган.

«Олтин бутса» учун кураш:

1. Роберт Левандовски («Бавария», 29 гол × коэффициент 2.0 = 58 очко);
2. Чиро Иммобиле («Лацио», 27 × 2.0 = 54);
3. Тимо Вернер («РБ Лейпциг», 25 × 2.0 = 50);
4. Эрлинг Холанд («РБ Зальцбург» / «Боруссия» — 16 × 1.5 + 10 × 2.0 = 44);
5. Криштиану Роналду («Ювентус», 21 × 2.0 = 42);
6. Лионель Месси («Барселона», 19 × 2.0 = 38);
7. Жейми Варди («Лестер», 19 × 2.0 = 38*);
8. Килиан Мбаппе («ПСЖ», 18 × 2.0 = 36);
9. Виссам Бен-Йеддер («Монако», 18 × 2.0 = 36);
10. Ромелу Лукаку («Интер», 17 × 2.0 = 34)…

* — Очколар тенг келиб қолса, ўйинчининг битта ўйинда урган ўртача голлари сони бўйича аниқнланади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:33, 02.06.2020.
Ўқилди: 6539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.