"Лион" клуби расмий сайти ҳужумчи Раудеман Сантьяго билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
Ушбу футболчи "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Неймарнинг амакиваччаси ҳисобланади. "Лион" эса бундай йўл орқали клуб оммабоплигини оширмоқчи.
26 ёшли Рау Неймар каби "Сантос" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо профессионал даражада бирорта ўйинда майдонга тушмаган.