Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Куртуа ЖЧ-2026нинг асосий фаворитини айтди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа 2026 йилги жаҳон чемпионатининг бош фаворити сифатида Испанияни кўрсатди.

Мундиалнинг 1/8 финалида АҚШни 4:1 ҳисобида мағлуб этган бельгияликлар чорак финалда Испания билан тўқнаш келишади. Испанлар эса чорак финал йўлланмасини Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қўлга киритишганди.

«Энг кучли саккиз жамоа қаторига кириш — фахрланиш учун асос. Бироқ биз Испания жуда кучли эканлигини ва у ерда кўплаб иқтидорли футболчилар борлигини биламиз. Мен испанларни жаҳон чемпионатининг бош фаворити деб ҳисоблайман», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради Madrid Universal нашри.

Бельгия ва Испания терма жамоаси ўртасидаги чорак финал учрашуви 10 июль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 га белгиланган.

Киритилди: 22:10, 07.07.2026.
Ўқилди: 3194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик