Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«ПСЖ» «Монако»нинг асосий юлдузи билан шартномани келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Монако» вингери Магнес Аклиуш билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, деб хабар бермоқда RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс.

Манбанинг маълумотларига кўра, томонлар беш йиллик битим борасида бир қарорга келишган. Эндиликда Париж клуби 24 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича «Монако» билан музокаралар олиб бормоқда.

Аклиуш монегасклар тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt талқинига кўра, француз вингерининг баҳоси 50 миллион еврони ташкил этади.

Якунланган мавсумда Аклиуш «Монако» сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:55, 07.07.2026.
Ўқилди: 1858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик