Коста-Рика чемпионатининг плей-офф ярим финал босқичининг жавоб учрашуви доирасида «Эсказусена» ва «Десампарадос» жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонлар дарвозабони қаҳрамонга айланди.
«Эсказусена» посбони Минор Альварес баҳснинг 85-дақиқасида жаримадан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида ҳам мезбонлар ғалаба қозониб, Клаусура финалига йўл олишди.