Трансфер оламидаги энг сўнгги янгиликларни биринчилардан бўлиб эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.
Дракслер қаерга?
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Бундеслигага қайтиш борасида бош қотирмоқда.
ПСЖ жамоасининг расмий сайти берган маълумотларга қараганда, ярим ҳимоячи ўйин амалиёти тақдим этувчи клуб билан шартнома тузишни режа қилган.
Манбанинг маълум қилишича, Дракслер 2021-йилда бўлиб ўтувчи Европа чемпионатида иштирок этиш учун шу қарорни қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг Париж клуби билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади.
“Тоттенҳэм”га бразилиялик футболчи керак
Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоаси “Фламенго” ярим ҳимоячиси Жерсон Сантос билан шартнома тузиши мумкин.
TaemTalk нашрининг маълум қилишича, “Шпорлар” футболчи учун 16 миллион евро сарф этишга тайёр эканлигини расман маълум қилган. Италиядаги омадсиз мавсумлардан сўнг, юртига қайтган таянч ярим ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Фламенго” “Рома”дан Жерсонни 13 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
“Қизил иблислар”га иқтидорли футболчи керак
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Бенфика” футболчиси Форентинони қўлга киритиш учун ҳаракат қилишни бошлади.
ESPNнашрининг маълум қилишича, инглиз клуби 20 ёшли футболчининг агенти билан музокараларни ижобий бошлаб олишди.
Манбада ёзилишича, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячини камида 10 йил марказни беркитишга қодир футболчи сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёш футболчи билан шунингдек: “Баер”, “Бетис”, “Лидс” ва “Милан” жамоалари ҳам жиддий қизиқиб қолган.
“Атлетико” марказни кучайтирмоқчи
Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ёзда клубни тарк этиши тобора аниқлашиб бораётган Томас Партининг ўрнини Идрис Баба билан тўлдиришни режалаштирмоқда.
“Мальорка” ярим ҳимоячиси бу мавсумдаги ўйинлари билан “Ливерпул”, “Арсенал” ва ПСЖ ва бошқа грандлар эътиборини қозонишга муваффақ бўлди. Таянч ярим ҳимоячиси тўп учун курашда Ла Лиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Баба бу мавсумда 25 та ўйинда майдонга тушди ва битта ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Лаллана ўзи учун жамоа изламоқда
Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Лалана ёзда ката эҳтимол билан “Лестер” футболчисига айланади.
Бу ҳақида “The Mirror” нашри маълум қилмқода. Маълумотларга қараганда, Адам аллақачон Брендон Рожерс билан келажаги борасида гаплашиб олган ва келаси мавсумни “тулкилар” сафида бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Лаллана бу мавсумда 15 та учрашувда майдонга тушди битта гол+1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.