Кириш Регистрация

«Реал»да Кроос-Модрич жуфтлигини парчалаган «митти қушча» ҳақида

Баҳо:
+ | -

2019/20 йилги мавсум Федерико Вальверде учун унутилмас бўлади. Испанияга келганига тўрт йил бўлган «митти қушча» ниҳоят дунёнинг энг рақобатбардош жамоаларидан бирида ўз ўрнига эга бўлди.

Зайниддин Зидан аввалги касбдошлари Хулен Лопетеги ва Сантьяго Соларидан фарқли ўлароқ, 21 ёшли футболчига имконият тақдим этди. Ўз навбатида Феде ҳам франциялик мутахассис қўл остида муваффақиятли ҳаракат қила олди. Лопетеги даврида футболчи бор йўғи 36 дақиқа ўйнади, Solaри эса уни 17 ўйинда майдонга туширган бўлса-да, уларнинг бештасигина асосий таркибда бўлганди.

2019 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» етакчиси Поль Погбанинг «Реал» ўтиши борасида янгиликлар ҳар бир ОАВнинг асосий мавзусига айланганди. Охир-оқибат Мадрид клуби инглизлар билан келиша олмади ва Погба мавзусини камида январгача қолдиришга мажбур бўлди. Бироқ мавсум бошланиши билан Зидан ватандошининг ўринини боса оладиган вундеркиндни ўзи учун кашф қилди. Федерико Вальверде 2017/18 йилги мавсумни «Депортиво» сафида ижарада ўтказган ва ўша ердаёқ ўзини намойиш қила олганди. 2018/19 йилги мавсумда уругвайлик иқтидор эгаси озми, кўпми «Реал» ўйинларида кўриниш берди. Айниқса мавсум охирига бориб ўз ўйинига қўша олди.

Аммо футболчининг жорий мавсумдаги «чақнаш»и шунчалар ажойиб бўлдики, эндиликда Феде Ла Лигада навбатдаги муваффақиятни қўлга киритишга интилаётган «Реал»нинг асосий қуроли ҳисобланган чизиқнинг муҳим фигураси ҳисобланади.

«Реал» ушбу мавсумдаги илк совринини қўлга киритган баҳсда Вальверде «қаймоқранглилар»нинг ажралмас бўлаги эканини кўрсатди. Испания Суперкубоги учун кечган ўйинда Феде қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқаларида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Альваро Моратани тўхтатиб қолди ва жамоасига совринни олиб келди. Мазкур ўйинда уругвайлик 15 марта дриблинг ишлатишга уринди ва уларнинг ўнтасини муваффақиятли бажариб, бу борада учрашувда энг яхши натижа қайд этган футболчига айланди.

Вальверде — ажойиб футболчи. Унинг Моратага нисбатан ишлатган қўполлиги «митти қушча»да ҳақиқий уругвайча руҳ борлиги исботлади: таслим бўлмаслик, ғалаба учун барчасига тайёр бўлиш.

Федерико мавсум давомида ҳам мухлислар ва мутахассисларни ажаблантиришда давом этди. Каземиро, Тони Кроос ва Лука Модрич каби «наҳанглар» ҳаракат қиладиган чизиқнинг алмаштириб бўлмас вакилига айланди. У шунчалик ишончли футболчига айланди-ки, 2014 йилдан буён Мадрид клуби марказий ҳимоя чизиғининг ажралмас жуфтлиги бўлиб келаётган Кроос—Модрич дуэтини парчалашга муваффақ бўлди.

21 ёшли Вальверде Примеранинг ортда қолган 27 тури давомида, фақат бешта ўйинда иштирок этмади. Булар ҳам муҳим учрашувлар олдидан ротациядан қўрқмайдиган Зиданнинг қарорлари эвазига, ўртамиёна жамоаларга қарши баҳслар эди.

Ла Лига рестартига тобора яқин қолмоқда. «Реал» карантиндан кейинги илк ўйини ўз уйида, 14 июнь куни «Эйбар»га қарши ўтказади. Ҳаммаси аён, мадридликлар пешқадам «Барселона» билан орадаги икки очколик фарқни йўққа чиқариш учун ўзига бўлган катта ишонч билан мавсумнинг қайта бошланишини кутмоқда.

Қизиғи, Вальверде асосий таркибда майдонга тушган баҳсларда «Реал» жорий мавсум фақат бир ўйинда ютқазди — бу Европа Чемпионлар Лигаси 1/16 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши кечган илк баҳс (1:2).

Кейинги бир неча ҳафта Вальверде учун ҳам жуда муҳим. Бу уругвайлик футболчи учун элитадаги илк катта мавсумнинг идеал якунига айланади. «Митти қушча»нинг Ла Лига ғолиблигини қўлга киритиши эса буюк «Реал»даги улкан парвознинг мукаммал бошланиши бўлади.

Marca материали асосида Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:11, 06.06.2020.
Ўқилди: 8292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик