«Ювентус» ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо «Эвертон»га ўтишга яқин турибди. Франциялик футболчи Туринда етарли ўйин амалиётига эга бўлмагани учун бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.
«Ювентус» эса карантиндан сўнг Рабьонинг клуб базасига кечикиб келганидан норози бўлди. Туринликлар футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога тенг.