"Лейпциг" ҳужумчиси Марсель Забитцер жароҳат сабабли номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Забитцер жароҳати сабабли кечаги "Падерборн"га қарши ўйинни ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум ҳужумчи 39та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ҳамда 9та голига ассистентлик қилган.