Кириш Регистрация

«Челси» 7 футболчиси билан хайрлашади. Номзодлар аниқ

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансферлар ойнасида катта ўзгаришларга қўл урмоқчи.

Express нашнинг хабар қилишича, «кўклар» бирйўла етти нафар футболчиси билан хайрлашишни режалаштирган. Лондон клуби «Атлетико»нинг ҳужумчи Альваро Мората трансфер ҳуқуқини сотиб олишига ишонмоқда. Бундан ташқари, «Тоттенҳэм» қизиқиш билдираётган Курт Зумани ҳам сотиш мақсад қилинган.

Клуб раҳбарияти трансфер бюджетини Тиэму Бакайоко, Давид Дзаппакоста ва Миши Батшуайини бошқа жамоаларга қўйиб юбориш орқали мувозанатга келтирмоқчи. Шунингдек, «аристократлар» ҳимоячилар — Маркос Алонсо ва Эмерсон билан ҳам хайрлашмоқчи.

Аввалроқ Лондон клубининг «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

«Челси» Англия Премьер Лигасининг 29-турдан кейин 48 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. Лига баҳслари 17 июндан рестарт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:25, 08.06.2020.
Ўқилди: 9692 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.