Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Рабьо учун даъвогар

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаис ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

“Tuttosport”нинг маълум қилишича, франциялик футболчининг ҳизматлари билан “Эвертон” клуби жиддий қизиқиб қолган. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” клублари ҳам футболчи билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини расман эълон қилган.

Аввалроқ “Ювентус” ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш нияти йўқ эканлигини расман эълон қилган эди.

“Челси”да кўтара савдо

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ёзда бир йўла бир нечта футболчиларини трансферга қўядиган бўлди.

Британия нашрларининг маълум қилишича, “аристократлар” молиявий муаммолар чоғида ўз футболчиларини сотиб юбориш орқали жон сақлашни ният қилмоқда. Унга кўра, ёзда клубни АльвароМората, КуртомЗума, ТьемуБакайоко, МишиБатшуайи, МаркосАлонсо, Эмерсон ва ДавидеДзаппакостони трансферга қўяди.

Лондон клубининг ёздаги асосий трансфер мақсади Тимо Вернер бўлиб турибди. Шу сабабли, клуб трансфер суммаси учун пул жамғаришни бошлаб юборди.

Руганига ким даъвогар?

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси марказий ҳимоячиси Даниел Ругани ёзда ўтиши мумкин бўлган жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра, Руганиниг айни дамда қўлида “Арсенал”, “Милан” ва “Вулверҳемптон” клубларидан келиб тушган таклиф мавжуд.

“Tuttosport” нашри маълум қилишича, футболчининг ўзи Лондонга кўчиб ўтишни режа қилмоқда.

Айни дамда, трансфермаркет портали 25 ёшли ҳимоячини 12 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ “Ювентус” уни 20 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Зума қоладими?

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ўз ҳимоячиси Курт Зума борасида якуний қарорга келди.

DailyStarнашрининг маълум қилишича, Зума “Челси”нинг келажакдаги режаларида мавжуд эмас. Шу сабабли, футболчининг ўзи ҳам тезроқ жамоасини алмаштиришни истамоқда.

Аввалроқ Зума билан Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Тоттенҳем” жиддий қизиқиб қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зуманинг агенти мижози ўйин амалиёти тақдим этилмаса бошқа клубга ўтишга тайёр эканлигини эълон қилган эди.

Хамес сотиладими?

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси колумбиялик ярим ҳимоячининг трансфери борасида сўнгги қарорга келди.

Унга кўра, пандемия давридаги молиявий муаммолар сабабли “Реал” Хамес Родригесни қўйиб юборишга тайёр.

Маrcа нашрининг маълум қилишича, “қаймоқранглилар” ярим ҳимоячини 40 миллион еворо эвазига ҳам қўйиб юборишга тайёр.

 Хамес билан айни дамда “Наполи” ва “Эвертон” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:30, 08.06.2020.
Ўқилди: 10091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди [9170]

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6616]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4076]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3701]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3542]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3277]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2935]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2763]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2729]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2444]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.