Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Конор Макгрегор нима учун фаолиятини якунлаганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Икки вазн тоифаси бўйича UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор нима сабабдан фаолиятини якунлаганига изоҳ берди. Ирландиялик спортчи жанг қилиш учун яхшироқ вариантларни кўрмаётгани ва лига унга UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши жанг ташкиллаштиришдан бош тортганини айтди.

«Шунчаки завқ олишдан чарчадим. Атрофда бўлаётган гапларнинг барчаси шов-шув учун, якунда эса ҳеч нарса бўлмайди. Мен жанг қилиш учун вариантларни кўриб чиқдим, афсуски, мос келадиганини топа олмадим. Мени ҳаяжонлантирадиган нарса қолмади.

UFC ўз жангларини давом эттириши керак эди. Нега улар чемпионлик жангини сентябрь ойига қолдирди? Сентябрда нима бўлишини биласизми? Мен ўз режаларим ҳақида лигага маълум қилдим, аммо улар менга рад жавобини берди. UFC ўз кучини кўрсатишга ҳаракат қилмоқчи. Улар шунчаки, менга вақтинча чемпионлик камари учун Жастин Гэтжи билан жангга рухсат бериши керак эди.

Бирор қизиқ нарса ўйлаб топишга ҳаракат қилдим. Андерсон Сильва варианти чиқиб қолди ва мен бунга қизиқа бошладим. Бироқ ҳамма Сильванинг аллақачон кексайиб қолганлигини ва унинг чўққида эмаслигини гапира бошлади. Кейин тушундимки, агар мен уни мағлуб этсам, барча унинг ёши катталигини ва юлдузлик даври ортда қолган ҳақида гапиради.

Мен бироз чарчадим. Жангларни томоша қиляпман-у, лекин завқ олмаяпман. Балки, бу трибуналарда томошабинлар йўқлиги билан боғлиқдир. Аммо мен учқунни ҳис қилмаяпман», — дейди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Конор 7 июнь куни 3 марта фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Аввалроқ эса UFC президенти Дэйна Уайт Конорга чемпионлик жангини ваъда қилиб, унинг рақиби Ҳабиб Нурмагомедов ва Жацин Гэтжи жанги ғолиби бўлиши мумкинлигини айтганди.

Киритилди: 10:32, 09.06.2020.
Ўқилди: 6404 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.