Мадриднинг "Реал" клуби собиқ шифокори Хесус Ольмонинг айтишича, жамоа сардори Серхио Рамос билан келишмовчиликлар рўй берганини айтиб берди.
"Рамос билан орамизда зиддиятлар бўлган. Агар нимадир рўй берса биз у билан ўзаро яккама-якка очиқ гаплашиб олардик. Серхио менинг баъзи услубларимга рози бўлмасди, гарчи мен нима учун буни амалга ошираётганимни тушунтирсам ҳам. Аммо, қачонки бир биримиз билан тортишиб қолганимизда, ўртамиздаги ҳурмат ҳақида унутмасдик. Бизда зиддиятли вазиятлар кўп бўларди, лекин биз профессионалларча ишлардик. Биз ҳозир ҳам яхши муносабатдамиз. Агар унга ёрдам керак бўлса, мен унга ёрдам беришга доим тайёрман", - Ольмонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Ideal.