Нидерландия терма жамоаси собиқ футболчиси Уэсли Снейдернинг таъкидлашича, унинг ватандоши Френки Де Йонг «Барселона» сафида Мессидан кейин жамоа етакчисига айланади. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 2019 йилда Де Йонгни 75 млн. евро эвазига «Аякс»дан сотиб олишган.
«Голландия ва «Барселона» ҳамиша бир-бирига мос тушган. Де Йонг энг тўғри йўлни танлади. Чунки, унинг ўйин услуби Испания ва «Барселона» учун идеал даражада мос тушар эди.
Де Лигт эса бошқача йўл тутди (Маттейс «Ювентус» сафига ўтди), лекин Френки ҳаётидаги энг тўғри қарорни қабул қилди. Де Йонг келажакни кўра олди. Месси футболчилик фаолиятини якунлаганида, Френки яққол етакчига айланади», — деди Снейдер "The Daily Mail" нашрига берган интервьюсида.