Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Стоичков: Месси ва Марадонани солиштириб бўлмайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубининг собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков аргентиналик афсоналар Лионель Месси ва Диего Марадонани ўзаро солиштиришни истамади.

«Месси — аллақачон афсона. Уни Марадона билан солиштириш қийин. Лионель каби бу қадар кўп соврин ютган футболчи йўқ. Олтита «Олтин тўп», бешта «Олтин бутса», ЖЧ—2014 мусобақасининг энг яхши ўйинчиси. Аргентина терма жамоаси тарихида Жаҳон Чемпионатининг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлган футболчилар кўп бўлмаган. 1978 йилда Марио Кемпес, 1986 йилда Диего ва 2014 йилда Месси.

Месси ютиб олган совринларни ҳеч қайси футболчи қўлга кирита олмайди. Аргентиналиклар ҳар доим Месси ва Марадонани солиштиришни яхши кўради. Бироқ турли даврларни солиштириш адолатдан эмас», — дейди Стоичков.

Маълумот учун, Месси бутун фаолияти мобайнида «Барселона»да тўп суриб келади. Лео каталонлар билан ўн марта Испания чемпионати, олти бор мамлакат Кубоги ва саккиз марта Испания Суперкубогида ғолиб чиққан. Шубилан бирга футболчи тўрт карра Чемпионлар Лигаси, уч каррадан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Лео Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ—2014 ва Америка Кубогининг учта мусобақасида (2007, 2015, 2016) кумуш медалини қўлга киритади. Шунингдек, Месси 2005 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби ва 2008 йилги Олимпиада олтин медали соҳиби ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:44, 10.06.2020.
Ўқилди: 3940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди [13633]

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6527]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5085]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [2957]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2875]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2850]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2113]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2069]

"Атлетико" мухлисларининг ҳақоратлари "Барса" юлдузига таъсир қилди [1987]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик