Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Реймс” АПЛдан таклиф олди

Франциянинг “Реймс” клуби ҳимоячиси Аксел Дисаси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

“L’equipe” нашрининг маълум қилишича, “Вулверҳемптон” 22 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манбада ёзилишича, “бўрилар” Аксел учун 15 миллион евро таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, Дисасини трансфермаркет портали 7,1 миллион фунт стерлингга баҳолаган.

“Гент” футболчиси нишонда

 

Белгиянинг “Гент” клубининг канадалик футболчиси Жонатан Девид ёзда АПЛ грандларидан бири сафига ўтадиган кўринади.

HLH нашрининг маълум қилишича, 20 ёшли ҳужумчи учун “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари жиддий кураш олиб боришмоқда. Манбада ёзилишича, Оне-Гуннар Сулшер аллақачон футболчи билан трансфер борасида гаплашиб олишга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Жонатан Девид Белгия чемпионатида 60 та ўйинда майдонга тушган ва 30 та гол+11 та ассисни қайд этган.

“Юве” “Челси” билан келишмоқчи

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси “Челси” ярим ҳимоячиси Эмерсонни ижарага олишни режа қилмоқда.

“Tuttosport”нинг маълум қилишича, “зебра”лар Куадрадони аввалроқ Куадрадони ижарага олиб сўнг сотиб олгани каби Эмерсонни ҳам синовдан ўтказгач сотиб олиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Эмерсон бу мавсумда АПЛнинг 14 та ўйинида майдонга тушди, бироқ бирорта фойдали ҳаракатни амалга оширгани йўқ.

Видал қоладими?

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видал келажаги борасида якуний қарорга келди.

“MundoDeportivo”нинг маълум қилишича, чилилик футболчи мавсумлар оралиғида “Барселона”да қолиш истагида. Шу сабабли Италия клубларидан келиб тушаётган таклифларни рад этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Артуро ушбу мавсумда “Барселона” сафида “Ла Лига”нинг 22 та ўйинида иштирок этди ва 6 та голга муаллифлик қилди.

Вертонген Италия йўл олади

 

«Англиянинг “Тоттенҳем” жамоаси марказий ҳимоячиси Ян Вертонген ёзда катта эҳтимол билан Италия клубларининг бири билан шартнома имзолаши мумкин.»- деб хабар бермоқда “Tuttosport” нашри

33 ёшли футболчининг ҳизматласри билан “Наполи”, “Милан”, “Интер” ва “Фиорентина” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

Белгиялик футболчи ёзда эркин агентга сифатида ўзи истаган клубдан бирига ўтиши мумкин. “Шпорлар” эса, унинг ўрнини тўлдиришга қодир ёш футболчиларни излашни бошлаб юборди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:44, 12.06.2020.
Ўқилди: 12112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.