Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Ла лига. «Барселона» рестартни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -1

Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Барселона» сафарда «Мальорка» клуби меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

"Барселона" 2-дақиқадаёқ гол уриб олгани анча қўл келди. Қанотдан Альба етказган тўпни Артуро Видаль бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Каталонияликларнинг 2-голи баҳснинг 37-дақиқасига тўғри келди. Чап қанотдан уюштирилган комбинациялар натижасида Месси бош билан тўпни Брэйтуэйтга ўтказди. Мартин эса яқин масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида эса Месси томонидан берилган узатмадан кейин Альба яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Лионелнинг ўзи ҳам гол муаллифига айланди. Аргентиналик футболчи жарима майдонига кирди, ҳимоячиларни чалғитди ва ўнг оёқда дарвозани забт этди.

Шу тариқа, "Барселона" Ла лигада пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 28-тур
МАЛЬОРКА – БАРСЕЛОНА - 0:4 (0:2)
Голлар: 0:1 – 2 Видаль, 0:2 – 37 Брэйтуэйт, 0:3 – 79 Альба, 0:4 – 90+3 Месси.
Мальорка – Рейна, Састре (Гамес, 46), Вальент, Раильо, Кубо, Посо, Дани Родригес, Севилья (Салибур, 84), Педраса (Баба, 57), Будимир (Пратс, 85), Эрнандес (Лаго Жуниор, 46).
Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Серджи Роберто (Семеду, 71), Альба, Бускетс (Артур, 71), де Йонг (Фирпо, 84), Видаль (Ракитич, 46), Брэйтуэйт, Месси, Гризманн (Суарес, 57).
Огоҳлантиришлар: Видаль (42), Альба (73), Дани Родригес (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:00, 14.06.2020.
Ўқилди: 5415 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.