Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман ва унинг рафиқаси Бартина коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг хотини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида 57 ёшли мутахассис инфаркт билан касалхонага ётқизилган эди. У касалхонага ётишдан олдин вирусни юқтирган.
"Қонимизда антикорлар топилди. Эрим ўзини яхши ҳис қилгач, велосипедга миниб, уйга қайтди. Сўнг дўстлари билан ўтирганида ёмон ҳис қилди. Мен бу юрак билан боғлиқ эканлигини англадим, чунки Роналднинг отаси ва амакиси айни юрак хасталиги туфайли вафот этишган. Кейинчалик маълум бўлишича, у инфарктга учраган", — дейди Бартина.