Леверкузеннинг «Байер» клуби ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц «Реал» сафига ўтмоқчи. Бу ҳақда Sportbuzzer хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, футболчи Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроосдан илҳомланиб, Англияга эмас, Испания чемпионатига ўтишни афзал кўрмоқда.
Маълумот учун, 21 ёшли германиялик футболчи ушбу мавсумда клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.