Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Роналду фаолиятида илк марта кетма-кет 2та финалда ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» клуби пенальтилар сериясида «Ювентус»ни мағлуб этиб, ўз тарихида олтинчи марта Италия кубогини қўлга киритди.

"Mister Chip"  тарқатган хабарга кўра, сўнгги 11 йил ичида илк марта Криштиану Роналду иштирокидаги 2та ўйин кетма-кет голсиз дуранг билан якунланди. Туринликлар "Милан"га қарши бўлиб ўтган ярим финалнинг жавоб учрашувининг аксарият вақтида рақибдан бир киши кўп бўлиб ўйнашганига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Роналду эса бундан 4 кун илгари ўтказилган учрашувда пенальтидан гол ура олмаган эди.

Бунгача Роналдунинг жамоаси 2009 йилда кетма-кет иккита учрашувда 0:0 ҳисоб қайд этган эди. Ўшанда «Манчестер Юнайтед» 24 февраль куни Чемпионлар лигаси доирасида «Интер», 1 март куни эса Лига кубоги доирасида «Тоттенхэм» билан нурсиз дурангга имзо чеккан эди.

Шунингдек, Роналду фаолиятида илк марта кетма-кет 2та финалда ютқазди. «Ювентус» декабрь ойида Италия суперкубоги учун ўтказилган «Лацио»га қарши баҳсда имкониятни бой берган эди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:01, 18.06.2020.
Ўқилди: 7774 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.