Испания чемпионатининг 29-тури доирасида кутилмаган натижа қайд этилди. Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Реал Сосьедад» сафарда «Алавес» клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар Сайнснинг голи эвазига ҳисобни очиб беришди. Таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса Агиррегабириа ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилувчи гол муаллифига айланди.
Ушбу мағлубият туфайли «Сосьедад» 6-ўринга тушиб қолди. "Алавес" эса бирданига 11-поғонага кўтарилиб олди.
Испания чемпионати, 29-тур
Алавес – Реал Сосьедад 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 56 Сайнс, 2:0 – 90+6 Агиррегабириа.
Алавес – Роберто, Химо Наварро, Дуарте, Лагуардиа, Магальян, Сайнс (Мендес, 83), Камараса (Пере Понс, 90), Пина, Риоха (Агиррегабириа, 90), Лукас Перес (Фейса, 90), Хоселу.
Реал Сосьедад – Ремиро, Муньос, Сальдуа, Элустондо (Ле Норман, 64), Льоренте (Горосабель, 90), Янузай, Субельдия, Сурутуса (Лопес, 64), Эдегор (Порту, 64), Ойарсабаль, Виллиан Жозе (Исак, 64).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (42), Элустондо (49), Дуарте (51), Сальдуа (54), Пина (71).
Четлатишлар: Сальдуа (81), Пина (87).