Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Бахтиёр Ашурматов: «Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон суперлигаси 5-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

"Бугунги учрашув асабий ва қийин тарзда кечди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Тажрибали мураббийлардан бири саналган Тачмурод Агамуродов яхши жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Улар биринчи таймда анча тартибли ўйин намойиш қилишди.

Рақиб жамоа аъзолари бизнинг қандай ҳужум уюштиришимизни, қандай ҳимоя қилишимизни олдиндан билган ҳолда ҳаракат қилди. Шунинг учун биринчи бўлимда қийналдик.

Ҳисоб ўйинга яраша бўлди дея олмайман. Фақат сўнгги дақиқаларда “Қизилқум” футболчилари ҳужумга берилиб кетишди ва биз бундан фойдаландик. Бугунги ўйин учун, айниқса, иккинчи бўлимда ўйинимиз қовушмаётган пайтда ўзларида куч топиб, ўйинда бурулиш ясашгани учун шогирдларимга миннатдорчилик изҳор этаман. Биринчи бўлимда мухлислар етишмагани сезилиб турди. Уларнинг тезроқ майдонга қайтишларини истаймиз. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз.

Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, шунинг учун ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилдик. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинга киришиб кетишди. Бугунги ўйин биринчи гол урилгунча эди. Негаки, рақиб яхши ҳимояланаётганди. Биринчи голни киритганимиздан кейин босим ортга чекинди ва йирик ғалабани қўлга киритдик. Биринчи бўлимдаги хатоларни тўғриладик, шунинг эвазига иккинчи бўлимда бошқача ўйин намойиш этдик", — деди Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 22:07, 19.06.2020.
Ўқилди: 1684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.