"Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис Германия чемпионатининг жорий мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Бундеслига матбуот хизмати хабар тарқатди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Альфонсо "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд, "Шальке" ҳимоячиси Жонжо Кенни, "Боруссия М" форварди Маркус Тюрам ва "Кёльн" вингери Исмаил Якобсларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, Дэвис "Бавария"га чемпионликни қўлга киритиш учун ёрдам берди ва у ўз тезлиги билан дунё жамоатчилигини ҳайратда қолдирди.