“Сурхон”га қарши ўйинда АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов томонидан ўз вақтида захирадан майдонга туширилган Арслонмират Аманов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Катта оралиқдаги танаффусдан кейин жамоамиз аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда. Оптимал формага кириш учун бироз вақт керак. Битта гол кам, кўпроқ гол уриб, ўзимизга қулай шароит яратиб, хотиржам футбол ўйнашимиз учун ҳам бу керак. Бу орқали футболчилар ўз кучига бўлган ишончни ҳис этиб олади. Бу борада ишлаяпмиз.
Майдонга тушишимдан аввал Миржалол Қосимов омад тилади. Очиғи, жамоага ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилганимдан ва муҳим 3 очко қўлга киритилишида ёрдамим текканидан хурсандман. Бу янги мавсумдаги илк голим. Бу ҳам қувончли.
Жорий мавсумда жамоа олдига аниқ вазифа — ОЧЛга йўлланма олиш қўйилган. Шу боис вазифани бажариш учун ҳар бир ўйинда максимал куч билан майдонда боримизни берамиз ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз», — деди Аманов.