Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Зизу

Баҳо:
+1 | -

23 июнь куни «Реал» жамоаси устози Зайниддин Зидан 48га кирди. Ота-онаси жазоирлик муҳожирлар бўлган юлдуз ҳақида кўп гапирганмиз. Бугун унинг футболдаги совринларини бир эслайлик, а?

Жаҳоннинг энг яхши футболчиси (1998). Жаҳон (1998) ва Европа (2000) чемпиони. Европа Чемпионлар Лигаси кубоги (1996, 2002), Суперкубоги (1996) ва қитъалараро кубок (1996) соҳиби.

Ўйнаган жамоалари: Франциянинг «Канн» (1986 — 92), «Бордо» (1992—96), Италиянинг «Ювентус» (1996—2001) ва Испаниянинг «Реал» (2001 й. дан) клублари таркибида ўйнади. Италия чемпиони (1996, 1997).

Марсель кўчаларида дайдиб улғайган юлдузни буюк қилган кўп эҳтимол характери. Мағрур характери. У футболга бошқа ўлчовларни улашгани билан-да ажралиб туради. Ташқи кўриниши юлдузларга хос бўлмаган, рақам танламаган, интервьюни хуш кўрмаган, ғалабадан сўнг сармаст бўлмаган, доимо бир хил тура олган. Бу осон иш эмас. Айниқса, мухлисларнинг ёқимтойи даражасига чиққанларга.

Зиданни 10-рақамлилар ичида юқори ўринларга қўйган эдик бир. Таажжуб уйғотар балки, аммо рақамга умуман эътибор бермайдиган, клуб омборхонасида қайси рақам бўш бўлса кийиб кетаверадиган Зидан терма жамоаси таркибида 10-рақамда порлаган. Унинг “Ювентус”даги 21и ҳам, “Реал”даги 5и ҳам машҳур, бироқ Зайниддин бор муваффақиятларини биз ҳикоя қилаётган бобда нишонлаган.

Зидан Платини бошлаб берган Франция футболидаги уйғонишни инқилоб даражасига олиб чиқди. Аср бошларида бу юрт футболига қарши туриб бера оладиган жамоа ер юзида қолмаганди. Чунки унинг таркибида қўрқинчли Зизу бор эди. Буюк футболчи ватани шарафини шу қадар муносиб ҳимоя қилдики, унинг охирги ўйинидаги хурмача қилиғи ҳам кечириб юборилди. Дарвоқе, ўша куни Зидан қайси рақамда эди?!

Зайниддин яхши футболчидан яхши мураббий чиқишини ҳам исботлади. “Реал” билан уч йил содир этган воқеаси футболчилигига ҳам орзудир. Ҳаммага орзу. Лекин оддий ҳолдек кузатиб туришлари кўпчиликни ажаблантиради. Ахир, у майдондаёқ даҳо эди, ундан ташқарида ҳам шундай қола олди. Круиф ва Беккенбауэр йўлидан кетди. Aжойиб!

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 15:22, 23.06.2020.
Ўқилди: 4534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.