"Ливерпуль"нинг икки футболчиси Муҳаммад Салоҳ ва чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон "қизиллар"га "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ва Робертсон жароҳати сабабли "Эвертон"га қарши дербини ўтказиб юборган эди.
Маълумот учун, "Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" ўйини 24 июнь куни Тошкент вақти билан 00:15да старт олади.