«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз жамоаси савияси ҳақида фикр билдирди.
«Сўнгги икки мавсумда «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» чемпионатда ғалаба қозониш учун янги стандартларни ўрнатишди. Биз жорий мавсум давомида ўсишга эришяпмиз. Биз 11тадан ўйиндан мағлубиятсиз серияни амалга оширдик.
Агар бу таркибга Поль Погба ва Маркус Рэшфордни қўшсак, ўйлаб қоламан: «Демак, биз чемпионлик курашидан у қадар узоқда эмасмиз. Таркибдан қониқиш ҳосил қиляпман. Агар яхши трансферларни амалга оширсак, назаримда, у қадар кўп пул сарфламасак керак. Лекин таркибимиз ажойиб. Биз тўғри йўналишдан кетяпмиз.
Ҳозирча эса АПЛда ғолиблик учун курашадиган даражага чиқмадик. Лекин биз босқичма-босқич ҳаракатланяпмиз. Умид қиламан, жорий мавсумда биз Англия кубоги ва Европа лигаси ғолиблиги учун ҳамда АПЛда кучли тўртликка кириш учун кураш олиб борамиз.
Сўнгги 12та ўйинда биз 3та гол ўтказиб юбордик ва жамоа савияда яна ва яна яхши ўйнаяпмиз. Бизни таслим этиш қийин. Гол уриш учун бизда етарли хислатлар бор», – деди Сульшер.