Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Асрор Алиқулов: “Турон” менда илиқ таассурот қолдирди"

Баҳо:
+ | -

Буйилги футбол мавсумида ўз олдига Суперлигага қайтишни мақсад қилган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси илк расмий учрашувни ғалаба билан бошлади. Асрор Алиқулов шогирдлари “Турон” майдонида кечган мураккаб беллашувда дуранг натижа қайд этишди ва пенальтилар сериясида муваффақиятли ҳаракат қилишди. Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида мухтасар ўз фикрларини баён этди:

"Энг аввало мезбонларга ташкилий масалаларда жуда яхши ҳаракат қилганликлари, жамоамизни кутиб олиш ва барча жабҳада бизга шароит яратиб берганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. “Турон” жамоаси футболчиларининг ҳаракатлари ва умуман олганда “Ўзбекистон” стадионида яратилган инфротузулма ҳар қандай футбол мухлиси ва мутахассисларида илиқ таассуротлар уйғотади. Юртимизда яна бир ўзига хос ва кучли жамоа вужудга келгани жуда ҳам қувонарли ҳолат.

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, узоқ танаффусдан кейинги мавсумнинг биринчи учрашуви, қолаверса сафарда тўп суришимиз ҳам дастлабки дақиқаларда бироз ноқулайликлар туғдирди. Чунки стадион чими яхши бўлса-да, биз Ғузордаги ўз майдонимизга кўникиб қолганмиз. Тўлиқ мослашиб олишимизгача бироз вақт кетди.

Шогирдларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди. Улар барча кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, илк дақиқаларда бироз ҳаяжон билинди. Ўйинимиз унчалик қовушмади. Кейин эса ҳаммаси ўз изига тушиб кетди. Қувонарли томони шундаки, таркибимиздаги тажрибали футболчилар билан ёшларнинг ҳаракатлари учрашув давомида уйғунлашиб кетди.

Мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўриб келган эдик. “Турон” жамоасининг наманганликлар билан ўтказган ўртоқлик учрашувини таҳлилқилдик. Хуллас, рақибни имкон қадар ўрганишга эришдик.

Пенальтилар сериясини кўпинча лотореялар баҳсига қиёслашади ва омад келишига умид қилишади. Нима бўлганида ҳам бугун ғалаба қозондик. Ютуқ эса ҳар доим ёқимли бўлган.
Навбатдаги босқичга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. “Нефтчи” кучли рақиб, фарғоналикларни ҳурмат қиламиз. Лекин олдимизга Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига чиқиш ва зафарли юришимизни янада давом эттириш мақсади қўйилган. Бунинг учун эса албатта, ғалаба учун ўйинаймиз", -деди мураббий.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Киритилди: 17:58, 24.06.2020.
Ўқилди: 3488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4983]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4123]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2758]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2509]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2271]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2211]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1891]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1753]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1722]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1703]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.